Янги мавсумда «Барселона» клуби футболчисига айланадиган голландиялик ёш иқтидор эгаси «Барселона» клубининг расмий сайтига интервью берди. Бугун айнан шу интервьюни сизлар учун таржима қилдик. Марҳамат, ўзингизни қизиқтирган саволларга жавоб олинг.
«Барселона» билан шартнома тузганинг ҳақида сўзлаб берсанг
- Мен учун бу жуда кутилган ҳолат эди. Шартномани сабрсизлик билан кутар эдим ва уни имзоладим. Сўнг оилам билан буни байрам қилдик. «Барселона» клуби директори мен билан узоқ суҳбатлашди ва жамоа ҳақида кўп нарсаларни айтиб берди. Энг ёқимлиси шу-ки, мен «Барса»ни эмас, «Барселона» мени танлади! Мен болалигимданоқ ушбу клуб мухлисиман. Бу жамоада тўп сурган футболчиларни бирма-бир айтиб беришим мумкин. Эндиликдаги орзуйим «Барселона» клубининг муҳим ўйинчиларидан бирига айланиш. Умид қиламанки, янги жамоада юлдуз даражасига кўтарила оламан.
Мухлисларинг Голландия ва «Барселона» клубларининг алоқалари ҳақида билишни истайди
- Тўғри, «Барселона»да кўплаб голландиялик футболчилар тўп сурган. Айнан шу сабабли улар орасида анчадан бери давом этиб келаётган узулмас алоқалар мавжуд. Катта эҳтимол билан бу алоқалар Ёҳан Кройф сабабли пайдо бўлган десак, адашамган бўламиз. Умид қиламанки, мени ҳам бу клубда буюк ишлар кутмоқда.
Мен билан «Барселона» қизиқаётганидан хабар топгач, Марк Овермарснинг олдига бордим ва ундан бу клубда тўп суриш қандай эканлигини сўрадим. У менга катта иштиёқ билан «Барса»да ўтган йиллари тўғрисида айтиб берди ва агар имконият пайдо бўлса, уни қўлдан чиқариб юбормаслик зарур дея менга уқтирди.
«Барселона» нинг ўйин услуби ҳақида қандай фикрадасан?
- Ўйлашимча, «Аякс» ва «Барселона»нинг ўйин услуби бир-бирига жуда ўхшаш. Икки клуб ҳам ҳамма позициялардан фойдаланган ҳолда тоза футбол намойиш этишга ҳаракат қилишади. Айнан шу сабаб уларнинг услублари ўхшаш десам, адашмаган бўламан.
«Барселона»нинг ўйин услубига мос тушаман деб ўйлайсанми?
- Бу саволга ҳозирча жавоб бера олмайман. Бу саволга тўлиқ жавоб қайтариш учун аввал янги жамоам сафида майдонга тушишим зарур. Ҳозирча ҳеч нарса демоқчи эмасман. Мен мақтанчоқ эмасманку, лекин позицияларни ёпишда, тўпни ушлаб туриш борасида анчагина малакага эгаман. Афсуски, камчиликларим ҳам мавжуд. Мен кўпроқ гол уришни бошлашим ва кўпроқ голли узатма беришим шарт. Энг муҳими эса, чап оёқда яхшироқ ҳарактланишим зарур. Қисқаси, кўп нарсаларни яхшилашим керак. Мен марказий зонадаги исталган позицияда ҳаракаланишим ва бирор бир амплуа билан чегараланиб қолмаслигим зарур.
Тез кунларда сен Месси билан бирга тўп сурасан. У ҳақида нималар дея оласан?
- Буни сўз билан ифодалаш жуда мушкул. Менимча у қолган ҳаммадан бир бош баланд даражадаги футболчи. У тўп билан ва тўпсиз хоҳлаган ишини амалга ошира олади. Айниқса, унинг чап оёғи ўйин давомида рақибларга катта ҳавф туғдиради.
Сеннинг асосий рақобатчиларнинг ҳақида фикринг билан танишмоқчимиз! Бускетс ҳақида нималар дея оласан?
- Тан олиш зарур, у ўз позициядаги тенгсиз футболчи. Мен тезроқ у билан бирга тўп суриш нийятидаман. Агарда ундан ниманидир ўргана олсам, бу менинг ютуғим бўлади.
Ракитич ?
- Ҳм… Унинг зарбаси жуда кучли ва тактик жиҳатдан тўлиқ шакилланган ўйинчи. Унинг жисмоний имкониятларини ҳам алоҳида айтиб ўтган бўлар эдим.
Коутиньо?
Жуда иқтидорли йигит. У узоқ масофалардан зарба беришнинг устаси. Тўғриси, у билан бирга тўп суришни жуда истаган эдим.
Артуро Видал?
- У жуда кучли ва у жамоанинг матори десак, адашмаган бўламиз. Видал ҳужумларга яхши қўшилсада, ҳимояни ёдидан чиқариб юбормайдиган кам сонли ярим ҳимоячилардан бири.
Артур?
- У - бразилиялик. У ердан келганлар тўп билан қандай мулоқот қилишни яхши билишади.
«Камп Ноу» стадиони ҳақида фикринг қандай?
- У жуда очиқ ва кенг. Тезроқ бу стадионда тўп сургим келяпти. Бу стадион билан ёшлик чоғларимда ажойиб хотиралар қолган. Ота-онам таътил чоғларида бу шаҳарга кўп олиб келишар эди. Биз ҳар сафар албатта стадионга келардик. Маҳсус Гид бизни бу клуб эришган ютуқлари ва стадионнинг тарихи билан таништириб чиқар эди. Адашамасам, 6 ёшлик болакай эдим. Ўша учрашув менинг клуб билан илк учрашувим бўлган (Кулади)
«Эл Классико» ҳақида нимлар дея олсан?
- У ҳақида билмайдиган футболчининг ўзи бўлмаса керак. «Реал Мадрид» билан тўқншувни сабрсизлик билан кутяпман!
Мухлисларга сўзларинг бўлса, марҳамат
- Ҳаммага салом. Мени кутинглар! Тез орада учрашамиз. Сизларни сабрсизлик билан кутяпман!