Кириш Регистрация
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид 3-0 Кадис
04/05 20:00 Монако 4-1 Клермон
04/05 21:00 Монца 2-2 Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити 5-1 Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона 4-2 Барселона
04/05 22:00 Метц 2-3 Ренн
04/05 23:45 Сассуоло 1-0 Интер
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион

«Ювентус» футболчилари Салаҳни келишига қаршими?

Баҳо:
+ | -

Трансфер бозорида кутилмаган ходисалар бўлиши одатий ҳолга айланиб қолган. Сўзимизга «ПСЖ» футбол клуби ва Де Лигтнинг можароси исбот  бўла олади. Турин супер клуби Роналдунинг илтимосига биноан Салаҳни жамоага олиб келиш борасида «Ливерпул» клуби билан музокаралар олиб бораётганидан хабарингиз бор. Улар трансфер амалга ошиши учун Дибалани ҳам «қизиллар» сафига қўйиб юборишга тайёр. Бугун Салаҳнинг келишига «Юве» футболчилари қандай муносабат билдиришлари борасидаги саволларга ойдинлик киритиб оламиз. Турин супер клуби расмий сайти ўз футболчилари орасида кичик сўровнома ўтказди ва футболчиларнинг Салаҳ трансферига қандай муносабат билдиришлари билан қизиқди. Биз эса бу интервьюларнинг энг сараларини сизлар учун илиндик.

Жорджо Кеьллини

Биз ёмон мавсум ўтказмадик. Шундай бўлсада жамоамизни кучайтиришимиз шарт. Олдимизга катта мақсадлар қўйганимиз боис биз ўз тарихимиздаги энг қудратли «Ювентус»га айланишимиз шарт! Айнан шу мақсадда Роналдуни харид қилдик ва кучли жамоа бўлиш учун илк қадамимизни ташладик. У «Юве»га тез киришиб кетганидан мамнунман. Салаҳ борасида фақат яхши сўзларни айтишим мумкин. У ажойиб йигит. Мен унинг майдонда нималар кўрсата олишига гувоҳ бўлганман. Бир сўз билан айтсам, у ўз ишининг чинакам устаси. Ўйлашимча Салаҳ бизга албатта ас қотади. Икарди борасидаги миш-мишларга келадиган бўлсам, уни жамоамизда баъзи йигитлар хуш кўрмасада, унга ёрдам қўлини чўзувчи футболчилар етарлича  топилади.

Миралем Пиянич

Салаҳнинг «Ювентус» сафига ўтиши катта воқеага айланиши мумкин. У «Ливерпул»ни икки бор ЕЧЛнинг финалига қадар олиб чиқди ва жамоани супер клубга айлантирди. Шундай экан, уни «Ливерпул» қўйиб юборишига ишониш жуда мушкул. Ким ҳам дунёнинг энг кучли футболчиларидан бирини жамоасида олиб қолишни хоҳламайди дейсиз? У меҳнаткаш ва камтарин йигит. Бундай инсонлар жамоамизга фақат ва фақат қувонч олиб келиши мумкин.

Алекс Сандро

Салаҳ бу мавсумда ЕЧЛни юта олмаганида аллақачон бизнинг клубга ўтган бўлар эди. Юрген Клопп унинг клубдан кетмаслиги учун ҳамма чораларни кўриб қўйгани учун ортиқча ҳис-ҳаяжонга берилмаяпти. Агарда у бошқа клубга ўтишни истаган тақдирда ҳам, мисрлик футболчи учун «Реал Мадрид» ва «Барселона» сингари қудратли клублар асосий даъвогар бўлиб олишади. Аммо Роналду уни таркибимизга қўшиб олишимиз учун катта ёрдам бериши мумкин. Сабаби, Роналду Салаҳни анчадан бери таркибимизда кўришни истамоқда. Салаҳ ҳам бундан хабардор. Уларнинг дўстлиги бир жамоада давом этиши ҳеч гап эмас.

Дибала

Ҳозирда бор эътиборимни терма жамоадаги фаолиятимга қаратганман. Биз миллатимизнинг орзуларидан бирини амалга ошириш мақсадида бир тану бир жон бўлиб ҳаракат қиляпмиз. Олдинда бизни Бразилияга қарши ўта муҳим баҳс кутиб турибди. Ҳозир ўз келажагим ёки клуб ҳақида фикр билдиришни истамайман. Айни дамда кариерамни давом эттириш учун бир нечта ажойиб вариянтларга эгаман. Тўғриси, Туринда қолишни истайман. Бу ер ўз уйимдек қадрдон. Мухлисларга ва жамоага анча ўрганиб қолганман. Шундай бўлсада, вазият тақозо этса, клубни тарк этишга ҳам тайёрман. Мени Салаҳга алмашмоқчи бўлганлар бу вариянтни унутинг! Мен айни дамда АПЛда тўп суришни истамайман. Боз устига «Ливерпул»да! Салаҳга келадиган бўлсак, у ажойиб футболчи. Шундай бўлсада, бизнинг ўз етакчиларимиз мавжуд ва бизга бошқа етакчининг кераги йўқ деб ҳисоблайман!

Манба: Foot Bazza
Киритилди: 18:03, 01.07.2019.
Ўқилди: 10737 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.