Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино 3-1 Милан
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

«Копа Америка». Месси ҳақида Роналду нималар деди?

Баҳо:
+ | -1

Бугун эрта тонгда бўлиб ўтган «Бразилия» ва «Аргентина» терма жамоалари ўртасидаги учрашувда Месси қаҳрамонлик кўрсата олмади ва кўпчилик таҳмин қилганидек, бу сафар ҳам терма жамоаси учун ҳеч нима ютиб бера олмади. Бугун ушбу учрашувдан сўнг футболчилар томонида қандай фикрлар билдирилгани билан қизиқдик.

Луис Суарез

Биз пенальтилар сериясидаги омадсизлик  эвазигагина мусобақани тарк этдик. Бу адолатдан эмас. Нега дейсизми? Гап шундаки, ҳакамлар бизнинг голларимизни инобатга олмади ва бизни руҳан синдириб ташлади. Бу эса, футбол лотереясида ўз таъсирини ўтказмай қолмади. Афсуски, мусобақани эрта тарк этдик.
Бразилия ва Аргентина терма жамоалари ўртасидаги учрашувни мириқиб томоша қилдим. Ҳеч қайси терма жамоага мухлислик қилмадим. Сабаби, икки жамоа таркибида ҳам менинг дўстларим тўп суради. Учрашувда Бразилия ҳақли равишда ғалаба қозонди десам, адашмаган бўламан. Улар майдонда уюшқоқ ҳаракатланишди ва мухлисларнинг далдаси ҳам ўз сўзини айтмай қўймади. Афсуски, Месси узоқ кутилган ғолибликни бу сафар ҳам қўлдан бой берди. Унинг энг яқин дўсти бўлганим учун шуни айтишим мумкин-ки, Месси учун бу мусобақа ўта муҳим эди. У қўлидан келганини қилди, бироқ Бразилия терма жамоаси бугун Мессига яримта ҳам имконият қолдирмади. Шундай бўлсада, Мессида ҳали яна имкониятлар бўлади. У ҳали-хамон кучга тўла ва янги марраларни забт этиш учун албатта курашга қайтади.

Ҳамес Родригес

Тўғрисини айтсам, учрашувдан кўпроғини кутган эдим. Афсуски терма жамоалар ўртасидаги фарқ яққол кўриниб қолди. Бразилия учрашувни тўлиқ назорат остида ушлаб турди ва хақли равишда ғолибликни қўлга киритди. Месси бу мавсумда «Олтин Тўп»ни қўлга киритиш учун энг сўнгги имконини ҳам бой бериб қўйди. Бу ачинарли ҳол бўлиб туюлсада, унинг ҳисобида 5 та ана шундай совриннинг бор эканлиги кишини қувонтиради. Бразилия учрашувни совуқ бошлади  ва олдиндан ўйланган режа асосида ўтказди. Қарабсизки, Тите Скалонени тактик жангда енгиб қўйди. Ўйлашимча мусобақанинг иккинчи финалчиси ким бўлишидан қатиий назар, финалда мезбонлар ғолиб чиқади. Сабаби улар мусобақадаги энг кучли рақибни бугун уйига кузатиб қўйди!

Кавани

Бу учрашув финал олдидан финал эди десам, адашмаган бўламан. Тан олиш зарур, ҳозирги Бразилия сўнгги йиллардагилари орасида энг қудратлиларидан бири. Тите жамоавий футболни тарғиб қилмоқда. Бунақаси бу терма таркибида кам учрайди. Мессининг ишсиз қолиб кетиши ортида майдон эгалари томонидан катта меҳнат қилинганидан дарак беради. Улар ҳақли равишда финалга йўл олишди. Месси бу сафар ҳам терма жамоаси учун фойда келтира олмади. Шунга қарамасдан, Лео яна ортга қайтишига аминман. У руҳан жуда кучли инсон!

Роналду

Бу мавсумдаги терма жамоалар ўртасидаги энг чиройли ва энг муҳим учрашувни томоша қилганимдан мамнунман. Бу жанубий Америка классикаси! Учрашувда Бразилия финал учун кўпроқ ҳаракат қилди ва ўз мақсадига етди. Тўғриси, Аргентина учун бироз аламли бўлган мағлубиятдан сўнг ўйинни қайта кўриб чиқиш шарт! Уларда муаммолар шундоқ кўриниб турибди. Аргентинада қарши хужум деярли ишламади. Боз устига, ҳимояланишда ҳам позицион хатолар кўзга яқол ташланиб  турибди.  Тўғриси  Леонел учун афсусдаман. У бу совринни ютишига ва халқнинг меҳрини қозонишга катта умид қилган эди.
Агарда у катта марраларни забт этишни истаса Месси ўйинни кўпроқ ўзига олиши шарт. У  кучли футболчи бўлсада, ўйинни ўзига олишни истамаяпти. Месси бор эътиборини майдондаги еткчилигига қаратиши зарур. Унда бундай совринни ютиш учун вақт етарли. Агарда Месси халқаро майдонда ҳам ғолиб чиқишни истаса, етакчиликни тўлиқ ўз қолига олиши керак.

Манба: Bobordir.ru
Киритилди: 10:35, 03.07.2019.
Ўқилди: 24765 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.