Португалиялик мутахассис Жозе Моуриньо Хитойдан таклиф олди. Бу ҳақда The Telegraph хабар тарқатди.
Манбага кўра, мураббий ҳозирда Хитойнинг энг бой инсонларидан бири — Ху Цзяин билан музокара олиб бормоқда. Моуриньо "Гуанчжоу Эвергранд" клуби ёки Хитой терма жамоасини бошқариши мумкин. Хитойликлар мутахассисга жуда яхши шартнома таклиф қилишга тайёр.