Кириш Регистрация
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид 3-0 Кадис
04/05 20:00 Монако 4-1 Клермон
04/05 21:00 Монца 2-2 Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити 5-1 Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона 4-2 Барселона
04/05 22:00 Метц 2-3 Ренн
04/05 23:45 Сассуоло 1-0 Интер
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион

Трансфер оламидаги сўнгги янгиликлар

Баҳо:
+ | -1

Ушбу рукндаги навбатдаги маълумотларни етказишда давом этамиз.

Фабиан Руиснинг иштахаси карнай

«Наполи» клубининг испаниялик ярим ҳимоячиси Фабиан Руис ўз маошини 2 баробар оширишларини талаб этмоқда”, - деб хабар бермоқда  «Ил Матино» нашри.
Испаниялик иқтидор ҳозирда йилига 1,5 миллион евро маош олмоқда. У «Реал Мадрид» клубига ўтмаслик эвазига бу суммани 3 миллионга айланишини истамоқда. Ана шундагина ёш ва иқтидорли футболчи клубда қолиши мумкин.
Яқиндагина Испания (У 21) жамоаси билан халқаро мусобақада ғолиб бўлган футболчи мусобақанинг энг яхши футболчиси бўлди ва кўплаб клублар эътиборини ўзига қаратишга муваффақ бўлди.
Якунланган мавсум давомида 34 та учрашувда майдонга тушган Фабиан Руиз ҳисобида 7 гол ва 4 та голли узатма мавжуд.

«ПСЖ» янги ҳимоячи қидирмоқда

Голландиялик ҳимоячи Де Лигтнинг трансфери амалга ошмагач, Париж клуби ўз эътиборини бошқа ҳимоячига қаратишни бошлади.
Унга кўра жамоанинг янги нишони «Барселона» клубининг франциялик футболчиси Самуэл Умтит бўлади. Ҳозирда Католония супер клубида асосий таркибдаги ўрнини бой бериб қўйган футболчи АПЛдан тушган таклифларни кўриб чиқмоқда.
Футболчининг агенти Самуэл ўз Ватанига қайтишни жуда истаётганини яшириб ўтирмаяпди. Куни кеча  бошланган музокалар ижобий амалга ошса, Умтити тез орада «ПСЖ» футболчисига айланади. Унинг трансфер қиймати 60 миллион атрофида баҳоланмоқда.

Стефан Эл Шаарави Аҳмедов олдига йўл олмоқда

Италиянинг «Рома» клуби ҳужумчиси Стефан Эл Шаарави деярли Хитой клубига ўтиб бўлди. Футболчининг кейинги жамоаси «Шанхай Шенхуа» клуби бўлади.
«Рома» футболчи ортида 18 миллион евро миқдорида пул ишлаб олади. Энг қизиғИ шундаки, футболчининг йиллик маоши 16 миллионни ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, 26 ёшлик футболчи  ўтган мавсумда 28 та учрашувда майдонга тушиб, 11 та гол киритган эди.

Фалкао клубини ўзгартиради

«Монако» клуби ҳужумчиси Родамел Фалкао ўз клубини ўзгартириш арафасида турибди. «ЛЪE Қуипе» нашри тарқатган хабарларга кўра футболчининг кейинги манзили Туркиянинг «Галатасарой» клуби бўлиши мумкин. Гап шундаки, футболчининг ўзи яна бироз муддат катта футбол ҳавосидан нафас олиш  нийятида. Унга ҳозирнинг ўзида «МЛС» клубларидан ва Араб жамоаларидан таклифлар етарлича бўлмоқда.
33 ёшлик футболчининг ўзи эса, яна бир мавсум юқори формада кучли чемпионатда тўп сура олишига ишонмоқда.

Диего Коста ортга қайтмоқда

«Атлетико Мадрид» клуби ҳужумчиси Диего Коста Ангилиянинг «Эвертон» клубининг қизишлари доирасига тушиб қолди. Гап шундаки, клуб эгаси саналадиган эронлик Фарад Мошарининг футболчининг трансферини амалга ошиши учун исталган суммани беришини таъкидлаб ўтган.
Костанинг ўзи АПЛга қайтишни сира истамаяпти. У фаолиятини айнан «Атлетико Мадрид» клубида якунлашни режа қилмоқда. Бу мавсумда атиги 3 бор рақиб дарвозасини ишғол қилганига қарамасдан, унга трансфер ойнасида қизиқиш ўганича йўқ. «Эвертон»дан ташқари Костага «МЛС»дан бир нечта таклифлар келиб тушган. Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.

«Ливерпул» «Тоттенҳем» билан жиддий курашга киришди

Хабарингиз бор, «Тоттенҳем» клуби «Реал Мадрид» ярим ҳимоячиси Даниел Себалоснинг трансферини амалга ошириш учун тинимсиз ҳаракатлар олиб бормоқда. Улар футболчини қўлга киритиш мақсадида Эриксонни ҳам беришга тайёр эканлигини олдинги сонларимизда айтиб ўтган эдик. Эндиликда футболчи учун янги даъвогар пайдо бўлди…

«Ливерпул» клуби «Шпорлар»нинг асосий трансфер мақсадини қўлга киритиш учун жиддий бел бўглашган. Гап шундаки, шахсан Клопп Себалоснинг ўйинлари билан қизиқиб қолди ва уни ўз жамоасида кўриш нийятида. Молиявий томондан олиб қараласа, «қизиллар»да трансферни амалга ошириш имкони кўпроқ. «Тоттенҳем» Себалосни ижарага олмоқчи эди, «Ливерпул» биринчи таклифнинг ўзидаёқ футболчига 45 миллион евро таклиф қилмоқда. Ҳозирда «Реал Мадрид» учун бу айни муддао бўлиши мумкин. Қисқача қилиб айтсак, «Ливерпул» клуби «Тоттенҳем»нинг оғзидаги ошни илиб кетадиган кўринади.

Манба: Foot Bazza
Киритилди: 10:32, 07.07.2019.
Ўқилди: 17244 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.