Кириш Регистрация
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия 0-1 Испания
07/07 05:00 АҚШ 1-4 Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср
08/07 01:00 Швейцария - Колумбия

Поль Погбанинг акаси «Сьюдад Реал»га ўтди

Баҳо:
+ | -

Мадриддан 200 километр масофада жойлашган Сьюдад-Реал шаҳрининг "Маченго Сьюдад Реал" клуби гвинеялик ярим ҳимоячи Матиас Погба билан шартнома имзолаганини эълон қилди.

Футболчи эркин агент сифатида Испания тўртинчи дивизионида иштирок этувчи жамоа сафига қўшилди. Томонлар 1 йиллик шартномага имзо чекишди. Матиаснинг сўнги клуби Франция учинчи дивизиони вакили — "Тур" бўлганди.

Дарвоқе, Матиас "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погбаниг акаси ҳисобланади. 28 ёшли футболчи фаолияти давомида "Кимпер", "Рексхэм", "Крю Александру", "Пескари", "Кроули Таун", "Партик Тисл", "Спарту" (Роттердам) ва "Тур" клубларида ўйнаган. Шунингдек, у Гвинея терма жамоаси сафида 5та ўйинда майдонга тушган. Унинг тахминий трансфер нархи 150 минг еврога тенг.

Манба: soccernews.ru
Киритилди: 16:17, 28.07.2019.
Ўқилди: 4021 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик