Кириш Регистрация

Ляказеттнинг жароҳати жиддий бўлиб чиқмади

Баҳо:
+ | -

"Арсенал" ҳужумчиси кеча бўлиб ўтган "Emirates" кубоги доирасида "Лион"га қарши ўйинда (1: 2) тўпиғидан жароҳат олди.

"Лион" билан ўйин давомида ҳужумчи Александр Ляказетт жароҳати туфайли майдонни тарк этди, аммо дастлабки маълумотларга кўра, жароҳат жиддий бўлиб чиқмади, деб хабар беради Onefootball.com.

Яқин кунларда футболчи умумий гуруҳда машғулотларни давом эттириши кутилмоқда.

Маълумот учун, 28 ёшли Ляказетт 2017 йилнинг июлида 53 миллион евро эвазига "Лион"дан "Арсенал"га кўчиб ўтган эди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда франциялик футболчи Лондон клуби учун барча мусобақаларда 49 та ўйин ўтказиб, 19 та гол ва 13 та голлик узатма амалга оширган.

Манба: onefootball.com
Киритилди: 14:28, 29.07.2019.
Ўқилди: 2336 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [9044]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4626]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4564]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4193]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4074]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3269]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3003]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [2903]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2665]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [2409]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик