Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

Сардор Рашидов: «Европа майдонларида тўп сурганимдан хурсандман»

Баҳо:
+1 | -

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Сардор Рашидов куни кеча “Қатар СК” клуби аъзосига айланди.

Бунга қадар Португалиянинг “Насьонал” клуби сафида ўйнаб келаётган маҳоратли ўйинчи яна ўз фаолиятини Қатар Юлдузлар Лигасида давом эттирадиган бўлди. 28 ёшли футболчи ЎФА расмий сайтига янги жамоасидаги илк таассуротлари ва режалари хусусида гапириб берди.

- Португалия чемпионатида ўйнаш орқали Европа футболи ҳавосидан нафас олишга эришдим ва бундан хурсандман. Ана энди бор диққат-эътиборимни “Қатар СК” билан муваффақиятларга эришиш ва гранд клубларга етарлича қаршилик кўрсатишга қаратаман.

Айни пайтда “Қатар СК” Мадридда йиғин ўтказмоқда. Ушбу йиғин 8 август куни якунига етади. Ҳали бир нечта ўртоқлик ўйинларида майдонга тушамиз. Мақсадимиз – имкон қадар тезроқ яхши формага кириш. Зеро яқинда Қатарда янги мавсум старт олади.

Қатарда мазмунли ўйин кўрсатиш орқали ўзимга янада ишонч олиб, терма жамоамизга яқинда бошланадиган саралаш баҳсларида ёрдам беришга ҳаракат қиламан.

Қатар чемпионати мен учун бегона эмас, бу ерда тўп суришни рости соғинган эдим. “Қатар СК”га ўтишимда илгари мен фаолият олиб борган “Ал Жаиш”даги танишларимнинг ҳам хиссаси катта бўлди. Насиб этса, ушбу клуб сафида мазмунли ўйин намойиш этишга ҳаракат қиламан, - деди футболчи. 

Таъкидлаб ўтамиз, жиззахлик ярим ҳимоячи фаолияти давомида “Сўғдиёна”, “Бунёдкор”, “Ал Жаиш” (Қатар), “Ал Жазира” (БАА), “Локомотив”, “Насьонал” (Португалия) клублари сафида фаолият олиб боришга улгурган. 

Манба: UFA
Киритилди: 22:30, 30.07.2019.
Ўқилди: 6294 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.