Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Легионерларимиз: Отабек Шукуров машғулотга қайтди, Рустам Ашурматов жамоаси ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва БААнинг “Шаржа” клуби моҳир ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров "China Cup-2019" мусобақасида жароҳат олганидан хабарингиз бор.



Маълум танаффусдан сўнг футболчимиз яна машғулотларга қайтди. Айни пайтда унинг жамоаси Голландияда янги мавсумга ҳозирлик олиб бормоқда. Футболчимизнинг тез орада батамом тузалиб, яна терма жамоа ва клубига ўзининг мазмунли ўйини билан фойда келтиришига умид билдирамиз.

Жанубий Корея К Лига-2да 21-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Мазкур турда ҳамюртимиз Рустам Ашурматов фаолият олиб бораётган “Гвангжу” ўзбекистонлик яна бир футболчи Жавлон Иброҳимов ўйнаётган “Сувон” билан баҳс юритди. Қизиқарли кечган беллашувда “Гвангжу” 2:0 ҳисобида зафар қучди ва ҳисобидаги очколар сонини 48 тага етказиб, мусобақа жадвалида яккапешқадамлик қилмоқда. Ушбу ўйинда Ашурматов 90 дақиқа майдонда ҳаракат қилган бўлса, Иброҳимов захирада қолдирилди. Жавлон Иброҳимовнинг “Сувон” клуби айни пайтда 30 очко билан 6-поғонада бормоқда.



Жанубий Корея К Лига-1да фаолият олиб бораётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Икром Алибоевнинг “Сеул” клуби эса “Улсан Хёндэ” меҳмони бўлиб, 1:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Учрашувда ҳамюртимиз ҳар галгидек ўйинни бошланғич таркибда бошлади ва 78 дақиқа ўйнади. Мазкур ўйиндан сўнг “Сеул” ҳисобидаги очколар 42тани ташкил этмоқда ва жамоа мусобақа жадвалида 3-ўринни банд этиб турибди.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 12:27, 31.07.2019.
Ўқилди: 3753 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.