Кириш Регистрация
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 19:00 Ал-Айн 1-2 Ал-Аҳли (СА)
25/11 21:00 Истиқлол 0-0 Пахтакор
25/11 21:00 Ал-Ғарафа 1-3 Ан-Наср (СА)
25/11 22:30 Эмполи 1-1 Удинезе
25/11 23:00 Ар-Райян - Персеполис
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Азиз Тўхтабоев: “Ўйинга қилган режамиз ўзини оқлади”

Баҳо:
+ | -

Coca Cola Суперлигаси 16-тур доирасидаги "Динамо" - "Қўқон-1912" учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида “Қўқон-1912” жамоаси бош мураббийи вазифасини бажарувчиси Азиз Тўхтабоев иштирок этди.

- Барча ҳамюртларимизни жамоамиз номидан кириб келаётган ийди Қурбон байрами билан муборакбод этамиз.Бугунги ғалабамиз мухлисларимизга байрам совғаси бўлди. Ўйин борасида айтадиган бўлсам, бугунги баҳс қийин кечишини билардик. Шунга яраша тайёргарлик кўрдик. Бизга битта ғалаба етишмаётганди. Мана, бугун уни қўлга киритдик.

Собит Синдаровни яхши билганимиз боис унинг биринчи сариқ карточкасидан кейин алмаштирмасликка қарор қилгандик. Унинг ўйинга чанқоқ эканлиги сабабли Синдаровга имконият бердик. Футболда шундай ҳолатлар бўлиб туради.

Тимур Кападзени ёзда жамоамизга таклиф этгандик. Унинг олдида муҳим вазифалар борлиги учун рад жавобини берганди. Ҳозир эса жамоамизга ўзининг қимматли маслаҳатларини бериб келмоқда.

Бугунги ўйин учун махсус режа ишлаб чиққандик. Негаки, рақибимиз ўз майдонидаги учрашувларда кўпроқ ҳужумкорликка зўр бераётганди. Шу боис беш нафар ҳимоячи билан ўйинни бошладик. Режамиз иш берганидан хурсандмиз.

Манба: www.kokand1912.uz
Киритилди: 21:46, 10.08.2019.
Ўқилди: 2663 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.