Кириш Регистрация
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 19:00 Ал-Айн 1-2 Ал-Аҳли (СА)
25/11 21:00 Истиқлол 0-0 Пахтакор
25/11 21:00 Ал-Ғарафа 1-3 Ан-Наср (СА)
25/11 22:30 Эмполи 1-1 Удинезе
25/11 23:00 Ар-Райян - Персеполис
26/11 00:45 Венеция 0-1 Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл 0-2 Вест Хэм

Миржалол Қосимов: «Натижадан қониқдим, лекин ўйинни ҳали янада кучайтиришимиз керак»

Баҳо:
+ | -

АГМК бош мураббийи Миржалол Қосимов "Навбаҳор" устидан қозонилган ғалабадан кейин матбуот анжуманида қуйидаги фикрларни билдирди:

— Авваламбор, бутун Ўзбекистон аҳлини, мухлисларни АГМК жамоаси номидан Қурбон Ҳайити байрами билан табриклайман. Ўйинга келадиган бўлсак, баҳс жуда ҳам қизиқарли ўтди. Стадиондаги муҳит ва майдон ҳолати ҳам ажойиб даражада эди. Курашларга бой ўйинни кўрдик. Қолаверса, омадимиз ҳам келди. Биринчи бўлим бошида, яъни, Касьян бирга-бир чиқиб, гол урганида баҳс бошқача бўлиши мумкин эди. Йигитларимиз эса охиригача курашиб, характер кўрсатишди. Олдин ҳам, ҳозир ҳам айтаман, водийда «Навбаҳор»га қарши ўйнаш жуда ҳам қийин кечади. Сабаби, мухлисларнинг 12-ўйинчи бўлиб қўллаб-қувватлаши футболчини югиришга мажбур қилади. Сўнгги вақтларда «Навбаҳор»га озгина омад етишмаяпти. Ўйлайманки, кейинчалик барчаси ўз жойига қайтади. Биз ҳам мухлисларга ёқадиган ўйин намойиш қилишни хоҳламоқдамиз. Жамоамиз ҳали янги ва улар бир-бирини тушуниб кетиши учун озгина вақт керак. Бугунги натижадан қониқдим, ўйинни эса кучайтиришимиз лозим.

Манба: www.fc-agmk.uz
Киритилди: 07:36, 11.08.2019.
Ўқилди: 2507 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.