Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Футболчиларнинг кулгули жароҳатлари ҳақида

Баҳо:
+ | -

Футболчиларнинг кариерасини катта ҳавф остида қолдирувчи жароҳатларлар доиммо ёқимсиз холат. Агарда бу жароҳат футбол майдонидан ташқарида олинса, икки ҳисса ёқимсиз. Сезганингиздек, бугун сўз майдон ташқарисда ортириб олинган жароҳатлар тўғрисида боради.

Адил Рами

Франция терма жамоаси ҳимоячиси ўз даврида дунёнинг энг кучли марказий ҳимоячиларидан бири эди.

2013-йилда футболчи мухлислар ва оавдан бир неча кун давомида қочиб юришга мажбур бўлди. Гап шундаки, Адил тунги клублардан бирида ўша пайтларда урфга айланган Жанубий Кореялик қўшиқчи PSY томонидан ижро этилган «Гангнам Ситиле» қўшиғига рақсга тушаётганида оёғини қайириб олади. Оқибатда футболчи деярли бир ой мобайнида сафдан чиқади ва 3 та учрашувни ўтказиб юборади. Жароҳат у қадар оғир бўлмаган бўлсада, уни ортириб олиш жаройини кўплаб мухлисларнинг кулгусига сабаб бўлган. Қўшимчасига, ижтимоий  тармоқларда кўплаб кулгули видеороликларнинг пайдо бўлиши воқеани янада оммавий кўриниш олишига сабаб бўлган эди.

Кирк Броутфуд

Шотландиялик футболчи бир қарашда кулгули бўлсада, жуда аянчли жароҳат сабабли катта футболдан узоқ муддатга узоқлашишга мажбур бўлади.

Гап шундаки, қизиқувчан «Глазго Рейнжерс» футболчиси микротўлқинли печга иккита тухумни жойлаштиради ва печни ишга тушаради. Орадан бир дақиқа ҳам ўтмай туриб унинг уйида кичик портлаш юз беради ва футболчи жиддий тан жароҳатини олади. Ачинарлиси шундаки, Киркнинг юз қисми катта талофат кўради ва футболчи пластиc операция орқалигина яна ҳаётга қайтади. Афсуски, бу футболчи ҳақида интернет орқали бошқа маълумот тўплашнинг иложи бўлмади.

Марио Гомез

Германия терма жамоаси ва «Бавария» клубидаги ўйинлари билан кўпчиликка яхши таниш бўлган футболчининг кариерасида ҳам кулгули жароҳатлар мавжуд.

Марио «Штутгарт» клуби сафида ўйнаб юрган чоғларида ноодатий холатда жароҳат олган эди. Футболчи Бундеслига доирасидаги учрашувнинг биринчи бўлими охирида жароҳат олади. Унга ёрдамга келган шифокорлага жахл қилади ва шифокорлар майдонга олиб тушган дорилар солинган қутига мушт туширади. Бечора футболчи шу зарба туфайли ўйиннинг иккинчи бўлимида иштирок эта олмади. Эртаси куни маълум бўлишича, футболчининг қўли зарба туфайли сингган эди. Оқибатда, Гомез икки ой давомида футболдан четда қолади.

Карло Кудичнич

«Челси» таркибидаги ўйинлари орқали футбол оммасига таниш бўлган футболчи деяли 3 ой давомида жароҳати сабабли футболдан узоқлашишга мажбур бўлган эди.

Дарвозабон ит боқишни ҳуш кўргани боис, ҳар тонг ўз уй ҳайвонини сайрга олиб чиқар, сўнг машғулотларга кетар эди. Ана шундай сайрладан бирида футболчи ва итнинг олдидан мушук чиқиб қолади. ит мушукнинг ортидан югуриб кетади. Кудичинич эса нима бўлаётганини тушуниб улгурмасдан итнинг бўйинбоғини қўйиб юбормайди ва мувозанатни ушлай олмай тизаси билан чуқурга йиқиб кетади. Оқибатда, футболчи тизасидан жароҳат ортириб олади ва деярли 3 ойга сафдан чиқади. Бу воқеани узоқ муддат сир сақлаб кеган футболчи ўзи иштирок этган телекўрсатувлардан бирида воқеани кулиб айтиб берган эди.

Жером Боатенг

Германия терма жамоаси ва «Бавария» клуби ҳимоячисини ҳам кулгули жароҳатлар четлаб ўтмаган.

Жисмонан бақувват бўлган Жером жароҳатни ерда эмас, осмонда ортириб олган. Футболчи «Германия» терма жамоаси шарафини ҳимоя қилиш учун мундиал саралаши доирасидаги учрашувда майдонга тушиш мақсадида  таййорада учаётган  қоғида кулгули вазиятда жароҳат олади. Гап шундаки, Жером самолиёт бортида ичимликлар тарқатиш учун мўлжалланган аравача билан тўқнашиб кетади. Энг қизиғИ шундаки, майдондаги тўқнашувларда жароҳат олмайдиган ҳимоячи ўша тўқнашув сабабли бир ой сафдан чиқишга мажбур бўлади.

Даррен Бент

21-асрнинг илк  10 йиллига давомида ўзининг голлари билан кўплаб мухлислар ортирган футболчини ҳам тақдир юқорида келтирилган кулгули жароҳатлардан бенасиб қолдирмаган.

Тўғри, унинг жароҳати футболчи учун катта талофат етказмаган, аксинча Бент учун қўшимча даромад ҳам келтирган. Қаҳрамонимиз майонезни иддишчадан пичоқ билан олаётганида қўлини кесиб олади ва ўша куни машғулотларда иштирок эта олмайди. Бунинг сабабидан хабар топган қизиқувчан ингилиз журналислтлари унинг жароҳати ҳақида карикатураларни босиб чиқаришади. Ушбу воқеадан сўнг, Британияда майонез ишлаб чиқарувчи компаниялар бирин кетин уни ўз рекламаларида суратга тушишга чақира бошлайди. Қаҳрамонимиз ушбу рекламалар ортидан мўмайгина пул ҳам ишлаб олгани эътиборга молик!

Манба: stadion.uz
Киритилди: 01:52, 24.08.2019.
Ўқилди: 6553 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.