Кириш Регистрация
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри 1-1 Лечче
05/05 17:00 Осасуна 0-2 Бетис
05/05 18:00 Навбаҳор 4-0 Локомотив
05/05 18:00 Брайтон 1-0 Астон Вилла
05/05 18:00 Челси 5-0 Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи 0-0 Фрозиноне
05/05 18:00 Верона 2-1 Фиорентина
05/05 18:30 Бунёдкор 0-2 Сурхон
05/05 19:15 Сельта 3-2 Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль 4-2 Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан 3-3 Женоа
05/05 21:30 Валенсия 0-1 Алавес
05/05 23:45 Рома 1-1 Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д

Ришод Собиров: “Барчаси эртага татамида аён бўлади”

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Дзюдо бўйича жаҳон чемпионати бошланишига ҳам саноқли соатлар қолди. Анъанага мувофиқ, бугун мусобақага қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Спортдаги “Қуръанинг кўзи кўр” ибораси ҳамма мусобақада ўз исботини топиб келган. Шу ўринда, бу жаҳон чемпионатида ҳам. Очиғини айтиш керак, қуръа баъзи вакилларимиз учун бироз ноқулай тушган бўлса, айримларига яхши имконият тақдим қилди. Яна бир жиҳати борки, одатда, -60 килограмм вазн тоифасида курашадиган дзюдочиларнинг кўчилиги шу куни қуръага қарашмайди. Боиси улар қуръанинг эртасигаёқ курашишади ва тўлиқ ҳордиқ чиқариш, ҳар-хил ҳаёлларни ўйламаслик учун эртаси кун қуръага назар ташлайдилар.

Токио Олимпиадасига энг катта рейтинг очколарини тақдим қилувчи жаҳон чемпионатини ўзбек дзюдо афсоналари ҳам катта қизиқиш билан кузатишмоқда. Айни дамда бўлажак жаҳон чемпионати ва қуъра бўйича терма жамоамизнинг баъзи вакиллари, шунингдек, афсонавий дзюдочиларимиз Ришод Собиров ҳамда Абдулло Тангриевнинг фикрларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Шаҳрам Аҳадов (-66 кг. вазн тоифасида курашадиган вакилимиз): “Шахсан мен учун қуръани кўриш қизиқ. Вазиятга қараб қайси рақиблар билан тўқнаш келишимиз мумкинлиги борасида уларнинг беллашувларини имкон қадар таҳлил қилишга, қандай тактика ва усуллар ишлатишни кўриб чиқиш имконини беради. Бу гал ҳам рақибларимизни астойдил ўрганиб, керакли хулосаларни чиқариб оламиз”.

Муҳаммадкарим Хуррамов (-100 кг. вазн тоифасида курашадиган вакилимиз): “Бу жаҳон чемпионати. Истайсизми йўқми, унда кучли рақибларга, албатта, дуч келасиз. Айтиш мумкинки, бу борада менга биринчи даврадаёқ жиддий рақиб тушди. Бироқ бундан сираям чўчиганим йўқ. Кучли рақиб тушишига олдинданоқ тайёр эдим. Биз ўз кучимизга ишонамиз ва ёруғ юз билан қайтиб келишга астойдил ҳаракат қиламиз”.

Маълумот учун, Аҳадов биринчи даврада мадагаскарлик Марко Толинантениана билан баҳслашса, Хуррамов ушбу вазннинг тўртинчи сараланган вакили исроиллик Петер Палтчикка қарши тўқнаш келади.

Абдулло Тангриев ҳам ҳамюртларимизнинг мусобақадан аввалги иштироки ва қуръа борасида гапириб ўтди.

“Аввало, йигитларимизнинг омадини берсин. Ҳа, қуръа ҳаммага ҳар хил тушди. Полвонларимиз татамида борини бериб курашсалар, медаль қўлга киритишларига ишонаман. Шоҳсупага кўтарила олишмадими, демакки, ўз имкониятларидан фойдалана олишмади. Шундай экан барчаларида шоҳсупага кўтарилишлари учун имконият бор. Буёғи энди ким вазиятдан қандай фойдалана олишига ҳавола”, – деди Абдулло Тангриев.

Ришод Собиров ўз фикрини қисқагина қилиб қўя қолди: “Бу спорт. Барчаси эртага татамида аён бўлади”.

Ўз навбатида, биз ҳам терма жамоамиз вакилларига бўлажак мусобақа омад тилаб қоламиз. Эслатиб ўтамиз, эртага энг енгил вазн тоифасидаги беллашувлар (-60 ва -48 кг) бўйича ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинади. Ушбу кун доирасида Рио Олимпиадаси бронза медали соҳиби Диёрбек Ўрозбоев ҳамда сўнгги мусобақаларда ажойиб натижалар қайд этиб келаётган Шарофиддин Лутфиллаев жаҳон чемпионлиги учун курашишади. Уларнинг дастлабки рақибларини яна бир бор ёдингизга солиб ўтамиз:

-60 кг: Шарофиддин Лутфиллаев – Муҳаммад Рашнонезхад (ХДФ)
-60 кг: Диёрбек Ўрозбоев – Адонис Диас (АҚШ)

Жаҳон чемпионати Тошкент вақти билан 06:00 дан старт олади.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 00:01, 25.08.2019.
Ўқилди: 3436 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.