Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

Азизжон Камилов Япония МОҚ раҳбари билан учрашди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Дзюдочиларимиз Токио татамиларида ўтаётган жаҳон чемпионатида ажойиб натижалар қайд этаётганидан хабарингиз бор. Мазкур мусобақани МОҚ вице-президенти, Ўзбекистон дзюдо федерацияси раҳбари Азизжон Камилов ҳам бевосита Токиодан кузатиб бормоқда. А.Камилов мусобақага ташрифи доирасида Япония МОҚ раҳбари Ясухиро Ямасита билан учрашди.

Учрашув ҳар икки томоннинг илиқ суҳбати остида кечди. Ўз навбатида Азизжон Камилов ЖЧдан аввал дзюдочиларимиз ўтказган йиғиннинг юқори савияда кечишида яқиндан ёрдам бергани учун Япония томонига чуқур миннатдорчилик билдириб ўтди.

Аввало, Майдзуру йиғинини ташкил қилишда яқиндан ёрдам бергангиз учун Сиз ва Япония дзюдо федерациясига ўз миннатдорчилигимни билдириб қоламан. Йиғиннинг қанчалик фойда келтиргани мана бугун исботланмоқда. Ўйлайманки, бундай ҳамкорликни янада мустаҳкам ва бардавом қилиш ҳар икки томон учун ҳам манфаатли. Дзюдо ва бошқа спорт турлари бўйича терма жамоаларимизни Токио Олимпиадасига тайёрлаш борасида мана шундай қўшма ҳамкорлик қилишни Ўзбекистон томони қўллаб-қувватлайди”, – деди Азизжон Камилов.

Ўз навбатида Ясухиро Ямасита ўзбек дзюдо мактабининг равнақи ва қудрати ҳақида илиқ фикрлар билдириб, бундай ҳамкорликни давом эттиришдан мамнун эканлигини билдириб ўтди. Учрашув якунида Азизжон Камилов мана шундай тиғиз вазиятда суҳбат учун вақт ажратган Ясухиро Ямаситага ташаккур айтиб, эсдалик совғаларини тақдим қилди.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 14:13, 25.08.2019.
Ўқилди: 1711 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.