«Барселона» бош мураббийи Эрнесто Вальверде Испания Ла лигасининг 2-тури доирасида бўлиб ўтган «Бетис»га қарши ўйин (5:2) борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Сўнгги иккита ўйинимизни таққослайдиган бўлсак, «Атлетик»га қарши ўйинда ҳам устунликка эришиб, мағлубиятга учрагандик. Бу сафар ҳам шунга ўхшаш бўлди. Биз ўйинни яхши бошлаган бўлсак-да, гол ўтказиб юбордик ва камбэк қилишимизга тўғри келди. Баъзида ўйинлар шундай бўлади.
Биринчи бўлимдаги ўйинимиз ёқди, лекин жамоа ютқазаётганида ниманидир ўзгартириш кераклиги ҳақида ўйлай бошлайсан. Ўтказиб юборилган голдан сўнг Видални машғулот ўташ учун юбордим. У бизнинг захира вариант эди. Биз гол уришимиз керак эди. Ҳисоб тенглашгандан кейин эса яхшироқ ўйнай бошладик ва иккинчи голни урдик.
Гризманн? У юқори савия намойиш қилди. Мухлислар ундан шуни кутишмоқда. Лекин бу гап нафақат унга, балки Перес ва Рафиньяга ҳам тегишли. Мен рақибни ҳурмат қиламан, аммо бугун Гризманн учун муҳим кун бўлди.
Фатининг дебюти? У ёш, аммо бундай вазиятлардан чиқиб кетиш учун у етарли иқтидорга эга. Унда ўзига бўлган ишонч ва у тезкор. Барчаси унинг ўзига боғлиқ», – деди Вальверде.