Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

Манба: «ПСЖ» ва «Барселона» Неймар бўйича келишувга эришишга яқин

Баҳо:
+2 | -

Бутун ёз давомида муҳокама марказида бўлиб турган Неймарнинг трансфери ниҳоят амалга ошадиган кўринади. Бугун "Барселона" ва "ПСЖ" клублари раҳбарлари Парижда ушбу масалада учрашув ўтказишди. Бугун учрашув борасида "Mundo Deportivo" нашрининг журналистлари икки хил хабар тарқатишди.

Биринчи манба
Фернандо Поло тарқатган хабарга кўра, бугун музокара давомида клублар аниқ тўхтамга келишмаган, аммо учрашувда иштирок этган "Барса" вакиллари — бош директор Карскар Грау, менежер Хавьер Бордас ва спорт директори Эрик Абидаль "ПСЖ" офисини яхши кайфиятда тарк этишган. "ПСЖ" хўжайини Носир ал-Хелайфий бугун учрашувда иштирок этмади, музокараларни клуб спорт директори Леонардо олиб борди.

 «Le Parisien» тарқатган хабарга кўра, Неймар фақат "Барселона" ўтмоқчи эканини клуб раҳбариятига айтиб, уларга босим ўтказаётгани "кўк-анорранглилар"га қўл келмоқда. Боз устига, бразилиялик футболчи Инстаграм орқали Ривалдонинг фикрига "лайк" босди. "Барселона"нинг собиқ футболчиси: "Умид қиламан, "Барселона" Неймарнинг бошқа жамоага ўтишига йўл қўймайди", деган маънода фикр билдирган эди.

Фернандо Полога кўра, "Барселона" Неймар учун 170 миллион евро таклиф қилган ва бу пулни иккига бўлиб ўтказиб беришини таъкидлаган. Бу трансфер доирасида бошқа футболчиларнинг алмашинуви амалга оширилмайди. "ПСЖ" ҳозирча бу таклифга розилик бермади, аммо музокаралар эшигини бутунлай ёпиб қўймади.

Иккинчи манба
"Mundo Deportivo"нинг бошқа журналисти Фраческо Агилар ўзининг Твиттердаги саҳифаси орқали нисбатан аниқроқ фикрлар ёзган:

"Менга хабар берган манбага кўра, "Барселона" ва "ПСЖ" клублари 160 миллион евро миқдорида келишувга эришишди. "Кўк-анорранглилар" бу пулни икки қисмга бўлиб тўлаб беради. У жамоада қолиш ёки "Реал"га ўтиш нияти йўқлигини ҳамда фақат "Барса"га ўтмоқчи эканини айтиб, "Пари Сен-Жермен" раҳбариятига кучли босим ўтказмоқда".

Бугунги учрашувдан кейин "Барса" раҳбариятида трансфер муддати ёпилгунга (2 сентябрь) қадар Неймарнинг трансферини амалга оширишига ишонч ҳосил бўлди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:09, 27.08.2019.
Ўқилди: 11608 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.