Кириш Регистрация
04/11 00:45 Интер 1-0 Венеция
04/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-1 Бетис
04/11 19:00 Ал-Васл 1-1 Ас-Садд
04/11 21:00 Ал-Аҳли (СА) 5-1 Аш-Шорта
04/11 21:00 Персеполис 1-1 Ал-Ғарафа
04/11 22:30 Эмполи 1-0 Комо
04/11 22:30 Парма 0-1 Женоа
04/11 23:00 Ал-Ҳилол 3-0 Истиқлол
05/11 00:45 Лацио 2-1 Кальяри
05/11 01:00 Сельта 1-0 Хетафе
05/11 01:00 Фулхэм 2-1 Брентфорд
05/11 13:00 Сентрэл Кост - Шангхай Шенхуа
05/11 15:00 Кавасаки Фронтале - Шангхай Порт
05/11 15:00 Виссел Кобе - Квангжу
05/11 17:00 Жоҳор Дорул Таъзим - Ульсан Хёндэ
05/11 19:00 Пахтакор - Ар-Райян
05/11 23:00 Ан-Наср (СА) - Ал-Айн

Элдор Шомуродов Соболевдан кўпроқ гол уради (Элдор рус аналитиклари эътиборида)

Баҳо:
+ | -

Александр жуда аниқ зарба бермоқда – бу тез орада ўз якунига етади

РПЛ старти бизга иккита янги тўпурарни совға қилди. «Крилья Советов» ҳужумчиси Александр Соболев ва «Ростов» форварди Элдор Шомуродов томонидан урулган голларнинг сони 11 тага етди.

Бир қарашда кутилмаган натижа бўлиб кўринсада, бу футболчиларнинг ўсишга эришгани табиий хол. Соболев 2016/17-йилда иккинчи двизионда кўза ташлана бошлаган бўлса, 2018-йилда Самара жамоасига келиб қўшилди. 2019-йилда Самара клуби РПЛга йўлланма олгач, футболчи асосий таркибдаги ўрнини бой бериб қўйди ва ижара асосида «Енисей» клубига ўтиб кетди. Футболчи у ерда 10 та учрашувда иштирок этди ва рақиблари дарвозасига 3 бор йўл топишга муваффақ бўлди. Сўнгра Сергей Корниленко ўз фаолиятини якунлагач, Саша яна Самарага қайтиб келди.

Шомуродов ҳам Россияда 2017-йилдан бери тўп сурмоқда. Элдорнинг Осия Кубогидаги ёрқин ўйинлари унинг ўзига бўлган ишончини янада ошиб кетишига сабаб бўлди. Ўзбек 4 та учрашувда иштирок этиб 4 бор гол киртди ва тўпурарлар пойгасида иккинчи ўринда қайт этилди.

Сўнгра Элдор баҳорда 2 та гол киритди( «Спартак» ва «Краснодар» «элдорка» номли бошкийим билан). Бу голлар кўп нарсани англатмасада, футболчининг кариерасида катта роль ижро этди. Айнан қишки танафусдан сўнг, Сигурдарсон «Ростов»нинг асосий ҳужумчиси номини йўқотиб қўйди ва 6 та учрашувни асосий таркибда бошлаган бўлса, Элдор 5 та учрашувни ўн битталикда бошлади. Қолган 2 та учрашувда Карпин Ионов ва Попов билан ҳужум қилишга қарор қилди.
Клубнинг ёзги ўқув йиғин машғулотларида Шомуродов 4-3-3 тактикасининг марказий ҳужумчисига айланди ва бу ўз мевасини бера бошлади. Ҳозирда Элдор Соболевдан атиги бир голга ортда қолмоқда.



Соболев кўп зарба берувчи топ 25 футболчилар сирасига кирмасада, ҳаммадан аниқ зарба йўлламоқда

Соболев ҳар сафар ақл бовар қилмас голларни киритмоқда, бироқ оддий вазиятларда дарвозага йўл топа олмаяпти. Янги мавсум бошида Соболев 4 чиройли голга муалифлик қилди. Парашут услубида майдон марказидан киритилган гол ва қайчи услубида «Арсенал» дарвозасига киритилган шедеврлар шулар жумласидан. Зарбалар борасида Соболев лига футболчилари орасида 28-ўринда қайт этилган, лекин унинг зарбалар аниқлиги ҳайрон қолдиради. Ҳужумчи 66,6 фоиз зарбалари аниқ манзилига етиб бормоқда. Бу 3 та зарбадан 2 таси нишонга тегди дегани. Бу кўрсатгич борасида ҳужумчи фақатгина Влашичдан ортда қолмоқда.

Александр бундан аввалги мавсумларнинг бирортасида аниқ зарбалар борасида яхши кўрсатгич намойиш этмаган эди.  «Том» жамоасида 36,3 фоиз бўлган бўлса, ўтган мавсумда футболчи 41,6 фоизли натижани қайт этди.

Соболевнинг 3 та голи айнан қанотдаги фаоллик туфайли киритилганини алоҳида қайт этиб ўтиш лозим.  Самара шахри жамоасининг қанотида Комбаров ва Кабутов сингари РПЛнинг энг кучли тўп узатувчилари ҳаркат қилаётгни Соболевнинг киритган 3 та голида катта аҳамият касб этмоқда.

Шомуродов чаққонроқ

Элдор ҳам кўпинча узатмадан сўнг зарба беришни ҳуш кўради. У рақиб майдонида тўп билан муомила қилиш бобида РПЛда 2-кўрсатгични қайт этмоқда

Шомуродов Артём Дзюба билан биргаликда бош билан зарба йўллаш борасида етакчиликни қўлга олган. Бу футболчилар шу кунда қадар 10 бор юқоридан келган тўпларни дарвозага тўғирлаб қўйишга муваффақ бўлишган. Соболев эса атиги 4 бор бош билан зарба бера олган холос.

Шомуродов ўз ўйини орқали «Ростов»га катта ёрдам бермоқда. Гап шундаки, Карпин ўтган мавсумда энг кучсиз ҳужум чизиғига эга клубни тамомила бошқача жамоага айлантиришнинг уддасидан чиқди. Норман, Попов, Эроминка бошчилигидаги марказни қўллаб турган қанот футболчилари жамоанинг ўйин услубини 180 градусга ўзгартириб юборишни уддалашди.Ҳозирда Карпин шогиртлари ҳужум яратиш  борасида 7-турга келиб 3-ўринни банд қилишмоқда.

Ўйин услубининг ўзгариши Шомуродовни рақиб жарима майдончасида тўп энг кўп тегинган иккинчи футболчига айлантирди. Элдор 56 бор тўга тегинган бўлса, Азмун 58 бор бу ишни уддалагани учун 1-ўринни эгалаб турибди.

Соболев тана билан яхши ўйнасада, кўп қоида бузади. Шомуродов жамоанинг ўйинидан келиб чиқиб вазиятни ўткирлаштира олади

«Крильия» асосан узоқ масофаларга тўпни юқоридан ташлаш орқали ҳужум уюштирмоқда. Айнан шу сабаб Соболев асосан дарвозага тескар туриб тўп учун курашишга мажбур бўлмоқда.  Қийин бўлсада, бундай узатмалар ўз самарасини бермоқда.

Шунга қарамасдан, Соболев ҳужумда қоида бузиш борасида РПЛда 3 ўринни егалламоқда. Бу кўрсатгич унинг ҳимоячиларга ёрдам бергани учун эмас, асосан тана билан ўйнашга катта урғу бергани билан боғлиқ. Шундай бўлсада, унинг ҳаркатлари ажойиб самара бериши ҳеч кимга сир эмас.

Соболев жамоанинг ўйин услуби туфайли асосан тўпни ортга ошириб беришга мажбур бўлади. Шомуродовда эса, аксинча у асосан олдинга силжишга урунадиган ҳужумчилар сирасига киради.
Шомуровдов ўйин давомида 61,4 фоиз пасларни олдинга узатса, бу кўсатгич Соболевда 40,2 фоизни ташкил этади.

Шомуродов жарима майдончаси ичида тўпга тегиниш борасида РПЛда 2-ўринда бормоқда. У 7-турга келиб 56 бор рақиб жарима майдончасида тўпга тегишга муваффақ бўлди. Ундан яхши натижа фақатгина Сердар Азмундагин мавжуд (58).

Ўзбекистонда Шомуродов асосан чап қанот ҳужумида пайдо бўлар эди. Айнан шу омил унинг Карпин қўл остида кучли футбол намойиш этишига ёрдам бермоқда. У Карпин қўл остида фақат ҳужумчи бўлибгина қолмай, ярим ҳимоя ва ҳужумчиларни боғлаб туривчи кўприк вазифасини ҳам бажармоқда. Бундан ташқари у осонлик билан ҳужумни қанотга кўчира олади ва тўпни жарима майдончасига ажойиб тарзда ташлаб бериш имконига эга бўлади. Ҳозирча унинг ҳисобида 6 та қанотдан узатма мавжуд. Бундай кўрсатгич "Ростов" жамоасида  қанот футболчиси Байрамияндан бошқа ҳеч кимда йўқ эканлиги сўзимизга исбот бўла олади. Бу борада Шомуродов Соболевни катта устунлик билан ортда қолдира олади.

Катта эҳтимол билан бу мавсумда Шомуродов Соболевдан кўпроқ гол киритса, ажаб эмас. Соболевнинг жамоаси тарғиб қилаётган ўйин услуби футболчининг зарарига ишлаши мумкин.

«Ростов» эса, жамоавий ўйин эвазига Элдорга кўпроқ гол уриш имкониятини яратиб бера олади.
Соболев мавсум бошида бир порлаб сўнгган ёғду эмаслиги аниқ. У мавсумни ўртача якунлаган тақдирда ҳам унга Москва клубларидан таклифлар бўлиши турган гап. Кўпинча, Александрни Дзюбага ўхшаш футболчи эканлиги учунгина асосий таркибдан жой берилишини ҳуш кўрмасада, у каби бақувват фуболчилар Россияда бошқа йўқ. Бу эса, футболчининг келажагига ўзининг ижобий таъсирини ўтказмай қолмайди.

Шомуродовнинг келажаги унданда қизиқроқ тус олиши кутилмоқда. Унинг олдида «Ростов» билан еврокубокларда иштирок этиш, Москва, Петербург ёки Крансодар сафига ўтиш имкони мавжуд. Бундан ташқари, футболчи Европада ҳам ўзини намойиш этиши мумкин.

РПЛ қаторасига иккинчи ёз давомида бизга ажойиб стартни ва янги юлдузларни тақдим этгани таҳсинга сазовар.

Манба: Sports.ru
Киритилди: 10:53, 29.08.2019.
Ўқилди: 11110 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.