Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Ҳабибнинг навбатдаги рақиби аниқ

Баҳо:
+ | -

UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагамедов Абу-Дабидаги ғалабасидан сўнг, Россия спорт нашрлари билан бўлган учрашувда ўзининг навбатдаги режалари билан ўртоқлашди. Ҳозир у томонидан билдирилган фикрлар билан ўртоқлашиб ўтамиз.

Навбатдаги рақиби ҳақида

Абу-Дабидаги жанг аренасини қуриб битириш учун 2 ой сарфланганидан хабарингиз бўлса керак. Мен Африка қитъасида ҳам шундай арена қурилишини ва уни UFC қуриб беришини истайман. Агар UFC буни хоҳласа, узоғИ билан 3 ой ичида Конго, Сомали, Судан сингари давлатлардан бирида арена қад ростлаши мумкин. Шахсан мен Жорж Сен-Пьер билан хайрия жангида октагонга чиқишга тайёрман.

Бу тўқнашув ортидан камида 50 миллион ишлаб олса, бўлади. Бу пулларни Африкадаги ёрдамга мухтож инсонларга улашсак, айни муддао бўлар эди. Биласизми, уларда ҳозир ичимлик суви йўқ. Биз учун ғалати туюлсада, у ерда инсонлар очликдан ўлишмоқда. У ердаги миллионлаб инсонлар айнан шу муаммо сабабли катта қийинчиликларни бошдан кечирмоқда. Агарда UFC мени қўллаб-қувватласа, Жорж Сен-Пьер билан тўқнаш келишим мумкин. У чинакам юлдуз ва у билан бўладиган жангим ҳаммада катта қизиқиш уйғотиши аниқ. Агарда мени қўллаб туришса, жанг январь ёки Февраль ойида бўлиб ўтади. Жангдан тушган барча пулларни Африкадаги қашшоқ давлатларга улашамиз.

Тони Фергюсон ҳақида

Қарорни UFC чиқаради. Менга қолса, у бу жанг учун лойиқ. Ўйлашимча кейинги жангим айнан унга қарши бўлиб ўтади. Бу жанг «дахшатли» бўлиши аниқ. Агарда мен Тонини мағлубиятга учратсам, улар мен учун яна кимнидир тавсия қилишади. Уни яхшилаб реклама қилишади ва менга уни енгишдан бошқа чора қолдиришмайди. Бу шунчаки ўйин! Шуниси аниқки, мен Тони устидан ғалаба қозонсам ҳам ҳеч нарса ўз якунига етмайди. Улар янгидан янги жагчиларни менга қарши қўяверишади.

Манба: Hennesy.com
Киритилди: 23:41, 11.09.2019.
Ўқилди: 18196 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.