Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

А серия. «Милан» дербида «Интер»га ютқазди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Италия чемпионатининг 4-тури доирасида мухлислар Милан дербисига гувоҳ бўлишди. «Милан» клуби мезбонлик қилган бу галги тўқнашувда «Интер» ғалаба қозонди.

Учрашувнинг 20-дақиқасида Д`Амброзионинг зарбасидан кейин тўп устун тегиб қайтган бўлса, 40-дақиқада Сусо тўп билан бутун майдонни босиб ўтди, жарима майдонига кирганидан кейин дарвозани ишғол эта олмади.

Иккинчи бўлим бошида эса рекошет "Интер"га наф келтирди. Брозовичнинг зарбасидан кейин тўп ҳимоячига тегиб ўз йўналишини ўзгартирди ва олис бурчакка бориб тушди. Учрашувнинг 78-дақиқасида эса қанотдан етказиб берилган тўпни Ромелу Лукаку бош билан Доннарумма қўриқлаётган дарвозага жойлаб қўйди.

Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида "Милан" футболчиси Теонинг зарбасидан кейин устунга теккан бўлса, "нерадзурри" футболчилари бир мартадан тўсин ва устунни нишонга олишди.

Шу тариқа, Конте жамоаси 4та ўйиндан кейин юз фоизли натижа қайд этган ҳолда, жадвалда пешқадамлик қилишда давом этмоқда. "Милан" эса 6 очко билан 9-ўринда қолмоқда.

Италия чемпионати, 4-тур
Милан – Интер 0:2 (0:0, 0:2)
Голлар: 0:1 – 49 Брозович, 0:2 – 78 Лукаку.
Милан – Доннарумма, Конти, Мусаккьо, Романьоли, Родригес (Тео, 72), Кессиэ, Биглия, Чалханоглу (Лукас Пакета, 64), Сусо, Пионтек, Рафаэл Леау (Ребич, 83).
Интер – Ханданович, де Врей, Шкриньяр, Годин, Брозович, Д`Амброзио, Асамоа, Барелла (Кандрева, 82), Сенси (Весино, 71), Лукаку, Мартинес (Политано, 76).
Огоҳлантиришлар: Конти (48), Д`Амброзио (82), Ребич (88).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 06:23, 22.09.2019.
Ўқилди: 6794 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.