“Арсенал” ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг Габон термасига қайтиши мумкин. Бу ҳақида терма жамоа раҳбари Патрис Неве маълум қилди.
“Биз дам олиш кунида Парижда у билан учрашдик. Ҳаммаси жуда яхши ўтди. Пьер-Эмерик уни режаларимизга киритишга руҳсат берди”, -дейди Неве.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Обамеянг федерациянинг футболчиларга бўлган муносабати туфайли терма жамоадаги фаолиятини якунлаган эди.