Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

Яна мағлубият: “МЮ”нинг бори шуми?

Баҳо:
+ | -

Ҳозиргина АПЛнинг навбатдаги турида “Манчестер Юнайтед” “Ньюкасл”га имкониятни бой берди. “Қизил иблислар” навбатдаги мағлубиятни қабул қилиб олди. Энг ёмони, жамоа шунчаки ҳеч нарса қила олмади.

ТАКТИКА “0”

Афтидан, Сульшернинг тажрибасизлиги панд бераётганга ўхшамоқда. Чунки бугунги ўйинда умуман тактика кўринмади. Шунчаки бир-бирига тўп узатиб, вазиятга қараб таваккал ўйнашни эса футболни кечагина ўрганган футболчилар ҳам қила олишади. “МЮ”да эса салкам профессионаллар ўйнамоқда. Тўғри, жамоада авлодлар алмашинуви рўй беряпти, таркибда ёшлар кўп, аммо бу тактика бўлмаслиги керак, дегани эмас-ку. Сульшер машғулот давомида футболчиларга тактика ўргатмасмикин? Ёки футболчилар шунчалик ношудми? Нима бўлганда ҳам, “МЮ”нинг ҳозирги ўйини терма жамоамизнинг Фаластинга қарши ўйинига ўхшаб кетди, на маъно бор, на шиддат.

НОШУДЛАР КЎП

Қўпол қилиб айтганда, “Манчестер Юнайтед”да клубга номуносиблар кўпайган. Энг қизиғи, улар ўз устида ишлашмайди ҳам, шекилли. Масалан, Фред. Бразилиялик футболчи анчадан бери “МЮ” сафида. Лекин ўйинида ривожланиш йўқ. Ваҳоланки, у шу пайтга қадар жуда кўп бор танқид остида қолди, вазиятга мантиқан ёндашсак, Фред ўз устида ишлаб, нималарга қодир эканлигини мухлисларга исботлаши керак эди. Аммо бугунги ўйинда яна бир бор амин бўлдикки, бразилиялик футболчининг бори шу. Тинчгина ундан воз кечиш керак.

“Манчестер Юнайтед”нинг ҳимоячи жуда ожиз. Айниқса, бугун гол ўтказиб юборилган вазиятда зарбани қайтариш Магуайрнинг вазифаси эди. Аммо у ҳам тўпни ўтказиб юборди, ҳам Де Хеани чалғитди. Қолаверса, Далот ва Рохо каби ҳимоячилар “МЮ” таркибида ўйнашга лойиқ эмас.

ҲУЖУМ ЧИЗИҒИ АНЧА ҚАШШОҚ

Лукаку ва Санчесни сотиб юборган жамоа уларнинг ўрнини тўлдирмади ва бу яққол сезиляпти. Маркос  Решфорд эса ҳозирча ҳеч нарсани қойиллатмаяпти. Бугун жамоа, асосан, иккинчи қаватдан жарима майдончасига тўп узатиб бериш билан банд бўлди, аммо ҳаводан бош билан зарба берадиган ҳужумчи йўқ. Яъни Лукакунинг вазифасини бажарадиган футболчи йўқ жамоада. Оқибатда бельгиялик ҳужумчининг ўрни жуда билиняпти.

Сульшернинг ўзини тутиши, ҳолатидан шу нарса маълум бўлдики, айни дамда жамоанинг бори шу, Сульшернинг ўйлаб қўйган тактикаси йўқ, ҳар ҳолда у шогирдлари   ўзининг муҳим топшириғини бажара олмаётган мураббийга ўхшамади. Аксинча, у айтилган иш қилинган, аммо самара йўқ. Сульшернинг нигоҳларида ожизликни, чорасизликни кўргандек бўлдим. Бу эса мураббий ва клуб учун энг ёмон ҳолатдир.

ЭНДИ НИМА БЎЛАДИ?

Агар тезда чора кўрилмаса, “Манчестер Юнайтед”  АПЛда ўзининг энг ёмон натижасини қайд этиши, кучли олтиликдан ҳам ўрин ололмаслиги мумкин. Таркиб жуда ночор, ҳатто Сульшер ўйинни кучайтириш учун тузук футболчи ҳам топа олмади. Бу эса раҳбарият зиммасига қишда тажрибали футболчилар сотиб олиш вазифасини юклайди. Ягона чора шу — қишда тажрибали футболчилар харид қилиш. Акс ҳолда ушбу мавсум “МЮ” ва жамоа мухлислари учун чинакам фожиага айланиши турган гап.

Агар Сульшерда қандайдир режа ва ўзи жамоага олиб келишни хоҳлайдиган футболчилар бўлса, унинг истагини амалга ошириш керак. Акс ҳолда бошқа мураббийга ишонч билдирган маъқул.

 

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:53, 06.10.2019.
Ўқилди: 6889 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.