Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

15 йиллик тўйинг муборак, Лео!

Баҳо:
+ | -

Бугун “Барселона” футболчиси Лионель Мессининг “Барселона” сафида илк бор майдонга тушганига роппа-роса 15 йил бўлибди. Вақтнинг ўтишини қаранг.

ФАНТАСТИК ДАВРНИНГ БОШЛАНИШИ

2004 йилнинг 16 октябри. “Монжуик” стадиони. Каталония дербиси. "Эспаньол" – "Барселона". Ҳисоб 0:1. Ўйин якунланишига саккиз дақиқа қолган. Бош ҳакам “Барселона” сафида ўзгариш қилишга рухсат берди. Майдонни ягона голга муаллифлик қилиб турган Деку тарк этди. Ўрнини эса Лионель Месси эгаллади. Шу пайтда Месси 17 ёш, 3 ой ва 22 кунлик эди.

Мессининг дебют голи эса 2005 йилнинг 1 майига тўғри келган. “Кўк-анорранглилар”нинг ашаддий мухлислари яхши билишади, балки кўришгандир ҳам. Месси ўшанда Испания чемпионати доирасида «Альбасете» дарвозасига гол урганди. Таъкидлаш керакки, Месси “Барселона” сафидаги дастлабки мавсумида жами 77 дақиқа ўйнаган.

“У МЎЪЖИЗАВИЙ ТАЁҚЧА”

“Барселона” сафидаги илк кунларидаёқ Месси ушбу клубнинг бошқа бир афсонаси Роналдиньонинг эътиборини қозонганди. Маълумот учун, Мессининг биринчи голига айнан бразилиялик футболчи ассистентлик қилган.

"У туғма истеъдод соҳиби. Ёшлигидан футболга қизиққан. “Барселона” сафига келиб қўшилганида эса аллақачон профессионалга айланиб улгурганди. Биз Мессини катта қувонч билан қарши олдик, у фаолиятини айнан “Барселона”да бошлаганидан хурсандман. Энг қувонарлиси, у биринчи голини менинг узатмамдан кейин киритганди”, деганди Роналдиньо интервьюларининг бирида.

15 йиллик барқарорлик

Месси “Барселона”га келиб қўшилгани заҳоти ўзини кўрсата олган. Гвардиоланинг ишончини қозониб, Златан Ибрагимовичнинг жамоадан кетишига сабабчи бўлган, аниқроғи Златандан кўра яхшироқ етакчи бўла олишини кўрсатган Месси буни ҳамон исботлаб келмоқда. 10 йилдан ошиқ муддат бир хил даражада ўйнаш — жуда мушкул иш. Месси эса бунинг уддасидан чиқиб келмоқда.

“Барселона” Месси даврида ўзининг энг ёрқин дамларини ўтказди, десак, хато бўлмас. Мессидан олдин Каталония клубида яққол етакчи йўқ эди. Бир вақтда бир нечта юлдузлар ўйнашган. Тўғри, Лео даврида ҳам “Барселона”да юлдуздар бор эди, бироқ Месси яққол ажралиб чиқишни уддалади. Бу борада унга туғма истеъдод ёрдам берди — рақибларни кетма-кет алдай олиш, чиройли зарбалар, бетакрор узатмалар ва қойилмақом жарима зарбалари. Муҳими, бу жиҳат Мессини ҳамон тарк этгани йўқ. У ҳозир ҳам рақибларни алдамоқда, вазиятларни чиройли голлар билан тугатяпти, жамоадошларини узатмалар билан таъминлаяпти, жарима зарбаларини-ку айтмаса ҳам бўлади. Ва катта эҳтимол билан камида икки йил ана шу даражада ўйнай олади бу Месси деганлари.

10 йиллик шартнома

“Барселона” Мессига 10 йиллик шартнома таклиф қилди. Бу аргентиналик футболчи Каталония клубида фаолиятини якунлайди дегани агар у янги шартномага имзо чекса. Ҳозир “Барселона”ни Мессининг яна неча йил юқори формада ўйнаши қизиқтирмаяпти, жамоага фақат битта нарса керак — Месси қолса бўлди. Лионель бундай қадрланишга арзийди. Биз эса Мессига “Барселона”да чорак йиллик юбилейини нишонлаши тарафдоримиз. Олға, Месси.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:30, 16.10.2019.
Ўқилди: 4805 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.