Португалия футбол Иттифоқи ўтган йилги мавсум якунига кўра, йилнинг энг яхши дарвозабони сифатида «Порту» клуби аъзоси Икер Касильясни тан олди.
— Ҳаяжонимни ҳисобга олган ҳолда шуни айтишим мумкинки, менда фақат миннатдорчилик сўзлари бор, бошқа сўз топа олмаяпман. Бу катта шараф. Ўйлайманки, ушбу соврин мен учун сўнггиси бўлиб қолмайди, — деб Касильяс ўзининг Twitter саҳифасида.