Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

АПЛ. «Арсенал» сафарда ютқазди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Англия чемпионатининг 9-турига якун ясалди. Турнинг сўнгги ўйинида «Арсенал» сафарда «Шеффилд Юнайтед» меҳмони бўлиб, кичик ҳисобда имкониятни бой берди.

Биринчи бўлим ўрталарида Николас Пепе яқин масофадан тўпни дарвозага бура олганида ҳисоб бутунлай бошқача бўлиши мумкин эди. Аммо тўп унинг оёғига тегмай қолди.

Орадан кўп ўтмасдан майдон эгалари бурчак зарбасидан сўнг ҳисобни очишди. Гол муаллифи — Муссе.

Иккинчи бўлимда "Шеффилд" футболчилари жуда яхши ҳимояланишгани боис "канонирлар" асосан узоқ масофадан зарба бериш билан чекланишди. Бир вазиятда мезбонлар посбони Хендерсон ажойиб сэйв намойиш қилди.

Шу тариқа, "Арсенал" сўнгги 2 ой ичида илк марта мағлубият аламини тортди ва жадвалда 5-ўринда қолди. "Шеффилд" эса ўз очколарини 12та етказиб, "МЮ"ни ортда қолдирган ҳолда 9-ўринга кўтарилиб олди.

Англия чемпионати, 9-тур
Шеффилд Юнайтед – Арсенал 1:0 (1:0, 0:0)
Гол: 1:0 – 30 Муссе.
Шеффилд Юнайтед – Хендерсон, Башем, Иган, О`Коннелл, Болдок, Ландстрем, Норвуд (Макберни, 85), Флек, Стивенс, Макголдрик (Фримэн, 78), Муссе (Шарп, 56).
Арсенал – Лено, Чемберс, Папастатопулос, Давид Луиз, Колашинац, Гендузи, Джака (Ляказетт, 69), Пепе (Мартинелли, 78), Уиллок (Себальос, 46), Сака, Обамеянг.
Огоҳлантиришлар: Флек (15), Сака (35), О`Коннелл (39), Макголдрик (66), Колашинац (67), Хендерсон (75), Папастатопулос (86), Чемберс (90).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 06:27, 22.10.2019.
Ўқилди: 4848 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.