Кириш Регистрация
07/07 00:00 Нидерландия 2-1 Туркия
07/07 03:00 Колумбия 5-0 Панама
07/07 06:00 Уругвай 0-0 Бразилия

Юрген Клопп: “Генк” клубига қарши ўйиндан роҳат олмадим”

Баҳо:
+ | -

Англиянинг «Ливерпуль» клуби бош мураббийи Юрген Клопп «Генк» (4:1) клубига қарши ЕЧЛда кўрсатган ўйин ёқмаганини айтиб ўтди.

— Ўйиннинг яхши томонлари бўлди. Ўйинни яхши бошладик, бироқ, кейин тўпни кўп йўқота бошладик.Албатта, энг қийин иш — ҳимояланиш. Биринчи голимиз жуда чиройли чиқди.

Тан олиб айтаман, ўйиндан роҳат олмадик, натижа эса қониқарли бўлди. Ортда қолган иккита сафар учрашуви қийин ўтганди. Билмадим, биз ҳозир қаердамиз. Шуни биламанки, якшанба куни «Тоттенхэм» клубига қарши ўйнашимиз керак.

Ўтган йили бундай учрашувларда дуранг ўйнашимиз ҳам мумкин эди, ҳатто ютқазишимиз ҳам. Юқори тезлик бўлди, биздан мувозанатни сақлаб қолиш талаб қилинди. Рақиб бўйдор ҳужумчини майдонга туширди. Мезбонлар биринчи ва иккинчи голни ўтказиб юборганидан сўнг, дарвозамиз томон хавфли зарбалар йўллади.

Окслейд-Чемберлен? Ўйинга мос ўйнади. У яхши, янада яхши бўлишга қодир, бу ҳақда ўзи яхши билади. У ўйин мобайнида деярли ўйинда бўлмади, айримги вазиятларда ўйин ритмига тушмай қолди, бироқ, унинг голлари кўзни қувонтирди. Бу унинг учун олдинга ташланган катта қадам, —Клоппнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда УЕФА матбуот хизмати.

Киритилди: 10:58, 24.10.2019.
Ўқилди: 2039 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.