The Guardian нашрининг хабар беришича, Италиянинг «Наполи» клуби ярим ҳимоячиси Фабиан Руис қишки трансфер бозорида жамоани тарк этиши мумкин.
23 ёшли испаниялик футболчининг хизматига Европанинг бир қатор топ-клублари қизиқиш билдиришмоқда, жумладан «Манчестер Сити» ҳам.
«Шаҳарликлар» бош мураббийи Пеп Гвардиоланинг ўзи шахсан Риусни жамоа сафида кўрмоқчи. Пепнинг ҳисоблашича, мавсум якунига етганидан сўнг “МанСити”ни тарк этадиган Давид Сильвага ажойиб ўринбосар бўлади.
Эслатиб ўтамиз, «Наполи» ярим ҳимоячисига «Реал», «Барселона» ва «Манчестер Юнайтед» клублари ҳам қизиқишмоқда.













