Лондоннинг "Челси" клуби ярим ҳимоячиси Кристиан Пулишич "Бернли" устидан (4:2) қозонилган ғалаба ҳақида фикр билдирди.
"Бу менинг профессионал фаолиятимдаги дастлабки хет-тригим. Шерикларим эслатиб қолишди, бўлмаса хурсандчилигимдан ўйиндан кейин тўпни олишни унутиб қўярдим экан. Майдонда тўп суришни ва жамоамга ёрдам беришни хоҳлайман. Бу осон бўлади деб ўйламайман. Асосий таркибдан жой олганимга хурсанд бўлдим", - Пулишичнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда ВВС.













