Англиянинг "Бернли" клуби ҳужумчиси Жей Родригес "Челси" клубига қарши (2:4) бўлиб ўтган ўйин ҳақидаги фикрларини билдирди.
"Ўйлайманки, яхши ўйин намойиш этдик. Таваккал қилишни бошлаганимизда ўйин бошқа кўриниш олди. Биринчи бўлим якунига етаётган паллада кўплаб вазиятларни содир этдик. Иккинчи голни ўтказиб юборганимизда аччиқландик. Қандайдир вазиятда ютқазмаслигимизни ўйлагандик", - деди Родригес Sky Sports билан суҳбатда.













