Кириш Регистрация
24/12 21:00 Ал-Муҳаррақ 0-3 Истиқлол
24/12 21:00 Ал-Васл 2-1 Ал-Виҳдат
24/12 21:00 Ал-Аҳли Доҳа 2-0 Андижон
24/12 21:00 Аркадағ 1-0 Холидия
24/12 21:00 Ан-Наср (СА) 5-1 Аз-Завра
24/12 21:00 Гоа 1-2 Истиқлол Душанбе

Валерий Карпин: "Иккинчи бўлим умуман ёқмади"

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

Россиянинг "Ростов" клуби бош мураббийи Валерий Карпин “Сочи” жамоасига қарши бўлиб ўтган учрашувдан кейинги матбуот анжуманида иштирок этди.

Кийиниш хонасида Поповни қандай табрикладингиз? Сариқ карточка учун эътироз билдирдингизми?


— Асосий, у кейинги учрашувни ўтказиб юбормайди. Унга эътироз билдирмадим, ахир унинг туғилган куни-ку, - деб ёзади “Ростов” расмий сайти.

Жамоанинг бугунги ўйинига қандай баҳо берасиз?

- Биринчи бўлим жуда ёқди, иккинчи тайм эса умуман ёқмади. Ўйлашимча, бу ўйин бошидаги ҳаяжонга боқлиқ.

— “Зенит”дан учралан мағлубиятдан кейин “Сочи” билан ўйинга тайёргарлик қийин бўлдими?

- Бир тарафдан қийин, иккинчи тарафдан – футболчиларда “Сочи”га қарши ўйинга тайёргарлик кўришда муносабат бошқача эди. Ҳамма ўзини кўрсатиши учун таркибни ўзгартирмадим.Менга жамоанинг ва мухлисларнинг мағлубитга бўлган муносабати ёқди. Қўллаб-қувватлаб туришгани учун мухлислардан миннатдорман.

Ўша ўйин “Ростов”га ёрдам берди деб айтиш мумкинми?

- Ҳа,ерга қулашимизга ёрдам берди. Йигитлар реалликдан бироз узоқлашиб кетишганди. Ўша мағлубиятдан кейин ўйинга бундай муносабатда ёндошмаслик кераклигини тушуниб етишди.

Рагнар Сигурдссон қачон қайтади?

- У шу ҳафтада жамоа машғулотларига қайтади. Краснодар" билан бўладиган ўйинга тайёр бўладими ёки йўқ, бу аниқ эмас”

Киритилди: 10:35, 27.10.2019.
Ўқилди: 1909 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.