Киевнинг "Динамо" клуби ҳужумчиси Фран Соль жамоадаги муаммолар ҳақида гапириб ўтди.
"Бизга шунчаки вақт беринг. Биз бир биримизни тушуниб олишимиз учун озгина вақт керак. "Динамо" таркиби янгиланди. мен, де Пена, Жерсон, Қодирийлар жамоага яқинда келиб қўшилдик. Янги жой мослашиш тушунчасини ҳеч ким инкор этмаган. Қолаверса, жамоада жароҳатлар ҳам мавжуд. Жамоада барқарорлик йўқ эди. Ҳозир ҳамма сафга қайтмоқда. Бир қатор ғалабаларни қўлга киритяпмиз, ўйинимиз борган сари яхшиланмоқда. Биз машғулотларда кўпроқ ва қаттиқроқ меҳнат қилмоқдамиз, ўйлайманки, яқин орада ўйинимиз янада жозибали кўриниш олади"













