Кириш Регистрация
26/11 00:45 Венеция 0-1 Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл 0-2 Вест Хэм
26/11 15:00 Ульсан Хёндэ 1-3 Шангхай Порт
26/11 15:00 Виссел Кобе 3-2 Сентрэл Кост
26/11 17:00 Бурирам Юнайтед 0-3 Кавасаки Фронтале
26/11 17:00 Шандонг Тайшан 1-0 Жоҳор Дорул Таъзим
26/11 19:00 Шаржа 3-1 Истиқлол Душанбе
26/11 21:00 Ас-Садд 1-1 Ал-Ҳилол
26/11 21:00 Аш-Шорта 1-3 Ал-Васл
26/11 21:00 Сепоҳон 1-1 Ал-Виҳдат
26/11 22:45 Слован 2-3 Милан
26/11 22:45 Спарта 0-6 Атлетико
27/11 01:00 Байер 5-0 Зальцбург
27/11 01:00 Бавария 1-0 ПСЖ
27/11 01:00 Янг Бойз 1-0 Аталанта
27/11 01:00 Барселона 3-0 Брест
27/11 01:00 Интер 1-0 РБ Лейпциг
27/11 01:00 Манчестер Сити 3-3 Фейеноорд
27/11 01:00 Спортинг 1-5 Арсенал
27/11 15:00 Квангжу 1-0 Шангхай Шенхуа
27/11 15:00 Йокогама Маринос 2-0 Поханг Стилерс
27/11 17:00 Теп Хань Нам Динь 3-0 Ли Ман
27/11 17:00 Тампинес Роверс 1-0 Бангкок Юнайтед
27/11 19:00 Олтин аср 0-2 Ал-Қува ал-Жавия
27/11 19:00 Насаф 1-2 Кувайт СК
27/11 21:00 Трактор 3-3 Ал-Вакра
27/11 21:00 Ал-Ҳуссайн 2-3 Шабаб ал-Аҳли
27/11 22:45 Црвена Звезда - Штутгарт
27/11 22:45 Штурм - Жирона
27/11 23:00 Ат-Таъвун - Холидия
28/11 01:00 Монако - Бенфика
28/11 01:00 Астон Вилла - Ювентус
28/11 01:00 Болонья - Лилль
28/11 01:00 Селтик - Брюгге
28/11 01:00 Динамо Загреб - Боруссия Д
28/11 01:00 Ливерпуль - Реал Мадрид
28/11 01:00 ПСВ - Шахтёр

Катта пуллардан воз кечган футболчилар

Баҳо:
+ | -

Футбол аллақачон катта бизнесга айланиб кетгани ҳеч кимга сир эмас. Ушбу спорт турида катта ғалабаларни қўлга киритиш ўрнига катта маош ортида кучсиз чемпионатга йўл олаётган футболчилар сони кундан кунга орти бормоқда. Шундай бўлсада, ўз истакларини пулдан авзал кўрувчи чар тўп усталар ҳам йўқ эмас. Бугун ана шундай футболчилар ҳақида сўз боради.

Криштияну Роналду

Португалиялик футболчини ўз сафида кўриш учун кўплаб клублар ҳаракат қилиши табиий, бироқ 2018-йилнинг ёзида Роналдуга таклиф этилган шартнома ҳақида алоҳида тўхталиб ўтиш лозим.

Ўз фаолияти давомида чемпионлик учун кураш олиб борувчи жамоадалардагина тўп сурган Криш «Ювентус»га ўтиш арафасида Хитойнинг бир нечта клубларидан таклиф олади. Энг қизиЪИ шундаки, ушбу клублардан бири футболчи учун йилига 120 миллион евро маош кўрсатилган 2 йиллик шартнома таклиф қилади. Бундан ташқари, шартномада футболчининг ўзи истаган пайтида контрактни барбод қилиши мумкин эканлиги ва бундай холатда ҳеч қандай бадал пули тўламаслик банди ҳам мажвуд эди. «Марка» нашрининг хабар беришича, Роналдунинг агенти Жоржо Мендеш ушбу масала бўйича Роналду билан бир неча бор маслаҳатлашган ва уни кўндиришга уруниб кўрган. Португалиялик футболчининг рад жавобини бергачгина, «Ювентус» билан трансфер масаласи кўриб чиқилган экан.

Виллиан



Бразилиялик футболчи ўтган мавсумда қитъамиз клубларининг бир нечтасидан ажоёб таклифлар олган бўлсада, ўз жамоасида қолишни авзал кўрди. Ангилиянинг «Миррор» нашри тарқатган хабарларга қараганда, «Шанхай Шеньхуа» футболчи учун йилига 20 миллион евро маош белгилаган шартнома таклиф қилган. Бундан ташқари, Хитойнинг энг қиммат турар жой масканидан жуда катта уй, ҳайдовчилар бириктирилган иккита машина ва футболчи ва унинг оила аъзоларининг барча самалиёт чипталарини 2 йил мобайнида тўлашга тайёр эканликларини билдиришган эди.

Виллиан эса, «Челси» янги шартома таклиф қилмаганига қарамай, жамоада қолишини эълон қилди. Трансфер ойнаси очилиши билан МЛСнинг бир нечта клублари Виллианни таркибга қўшиб олишга ҳаракат қилган бўлсада, қаҳрамонимиз топ даражадаги биринчиликда иштирок этиш учун барчасини рад этгани таҳсинга сазовар.

Антонио Ди Наталиа

Италиянинг «Удинезе» жамоаси сиймоси ва клубнинг тирик афсонаси саналадиган Антонио Ди Наталиа юроқида номи зикр қилинган футболчилардан фарқли ўлароқ, у қадар катта тўламайдиган клубига содиқ қолгани ҳайратланарли. Ўз фаолияти давомида бир неча бор «А церийа»нинг тўпурарига айланган ҳужумчи 2010-йилда «Ювентус»нинг таклифини рад этади. «Ле Газзета Делла Спорт» нашри берган маълумотга кўра, «Юве» футболчи учун 3 йиллик шартнома таклиф этган. Агарда Ди Наталиа ушбу таклифни қабул этганида, унинг маоши бир неча баробар ортиши мумкин эди ва энг муҳими «А церийа» чемпионига айланиш имкони мавжуд эди. Орадан 4 йил ўтгач эса, Хитойнинг «Гуанжоу Эвергранд» жамоасидан ажойиб таклиф келиб тушади. Клубнинг ўша даврдаги мураббийи Марчелло Липпининг таклифи ва йилига 10 миллион евро маош белгиланган 2 йиллик шартнома ҳам «Удинезе» фахрийсини фикридан қайтара олмагани таҳсинга сазовар.

Сеск Фабрегас

2016-йил Фабрегас учун омадсиз ўтганидан хабарингиз бор. «Челси» клубининг асосий таркибидан тушиб қолган ярим ҳимоячи асосий вақтини заҳира ўриндиғида ўтказган бўлсада, қишки трансфер ойнаси чоғида Хитой клубларидан ажойиб таклиф олади. «Гоал.cом» сайтининг берган маълумотларига қараганда «Далянь Ифан» жамоаси икки кара Европа чемпиони учун йилига 31 миллион фунт стерлинга маош кўрсатилган шартнома таклиф қилган бўлсада, Фабрегас «Челси»да қолишни авзал билган. Ёши ўтиб қолган футболчиларнинг аксарияти катта пул ишлаб олиш мақсадида кучсизроқ чемпионатларга йўл олиши урфга айланган бўлсада, Фабрегас ўзининг сўнгги мавсумларини ҳам савияли жамоаларда ўтказишни авзал билгани таҳсинга сазовор.


Кака

Ҳозирда Гвардиола қўл остидаги «Манчестер Сити» Европанинг энг кучли клубларидан бирига айланган бўлса, 2009-йилда ҳали жамоа сифатида яхши шакилланмаган, келажаги мавфҳум клуб эди. Айнан ўша йили «шахарликлар» «Милан» клуби билан Кака борасида музкараларни бошлаган, бразилиялик учун 100 миллион евродан воз кечишга тайёр эканлигини билдирган эди. Милан жамоаси ўша даврлар учун фантастик сумма эвазига Какани АПЛга қўйиб юборишга рози бўлган бўлсада, футболчининг ўзи «Милан»да қолишни авзал билади. Ваҳоланки, Шайх Мансур жамоаси Какага «Милан»даги маошидан 7 баробар каттароқ маош кўрсатилган 4 йиллик шартнома таклиф қилишган эди. Кака эса, ўзини Миланда бахтли эканлигини айтиб, катта пуллардан воз кечади. Тўғри, «Милан» орадан бир неча йил ўтиб уни «Реал Мадрид»га сотиб юборади, лекин Кака Испанияга ўз ҳохиши билан эмас, севимли клубининг илтимосига биноангина кўчиб ўтади.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 03:08, 02.11.2019.
Ўқилди: 11935 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.