Кириш Регистрация
11/11 00:45 Ювентус 1-0 Милан
11/11 01:00 Бетис 1-2 Севилья

Хабарлар

Бундеслига. «Бавария» жиддий «авария»га учради (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Германия чемпионатининг 10-турида кутилмаган натижа қайд этилди. "Бавария" клуби Франкфуртда "Айнтрахт" меҳмони бўлиб, йирик ҳисобда ютқазиб қўйди.

Учрашувнинг 9-дақиқасида Жером Боатенг дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқаётган ҳужумчини чалиб йиқитди. Ҳакам видеотакрорни томоша қилгач, "Бавария" футболчисини майдондан четлатди.

Саксон дақиқадан кўпроқ вақт мобайнида бир киши кам бўлиб ўйнаган мюнхенликлар ўз дарвозаларидан нақ 5та тўп олиб чиқишди. "Бавария"нинг ягона голи эса Левандовски ҳисобига ёзилди.

Мазкур мағлубият туфайли "Бавария" пешқадам "Боруссия М"дан 4 очко ортда қолиб кетди.

Германия чемпионати, 10-тур
Айнтрахт Ф – Бавария 5:1 (2:1, 3:0)
Голлар: 1:0 – 25 Костич, 2:0 – 33 Соу, 2:1 – 37 Левандовски, 3:1 – 49 Абраам, 4:1 – 61 Хинтереггер, 5:1 – 85 Пасиенсия.
Айнтрахт Ф – Реннов, Хинтереггер, Ндика, Абраам, да Кошта, Роде (Гачинович, 71), Фернандес (Андре Силва, 80), Костич, Соу, Дост (Камада, 64), Пасиенсия.
Бавария – Нойер, Алаба, Киммих, Боатенг, Павар, Гнабри (Горетцка, 69), Алькантара, Дэвис, Коутиньо (Коман, 57), Левандовски, Мюллер (Мартинес, 64).
Огоҳлантиришлар: Ульрайх (51), Киммих (72), Камада (87).
Четлатиш: Боатенг (9).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 21:40, 02.11.2019.
Ўқилди: 4980 марта.
Фикрлар: 1 та.

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.