Ушбу мавсум бизга кўплаб янги номларни тақдим этган бўлсада, баъзи футболчиларнинг ўйинларидан баҳра олишимизга йўл қўймаяпди. Афсуски, ҳозирда дунё даражасидаги футболчилар заҳира ўриндиғига михланиб қолишан ва уларнин келажаги катт савол остида қолмоқда. Бугун ана шундай футболчилар ҳақида сўз боради.
Иско
Янги мавсумда «Реал Мадрид» жамоасига Зидан қайтгач, Иско майдонда кўпроқ кўриниш бериши таҳмин қилинган эди, бироқ ҳаммаси ўзгача тус олди. Испаниялик футболчи жароҳати туфайли 6 та ўйинда иштирок эта олмаган бўлсада, ЙЧЛ ўйинларида заҳирада қолдирилди. Чемпионат баҳсларида бор ёғИ 5 та тўлиқ бўлмаган ўйин ўтказди холос. Сантияго Солари даврида футболчи мураббий билан урушиб қолгани учун заҳирадан жой олган бўлса, Зидан қайтгач ҳам вазият ўзгарганича йўқ. Бундан ташқари, жамоа ёзда Ҳамесни ортга қайтарди ва Эден Азарни ҳарид қилди. Бундан кўриниб турибдики, қишда футболчи ўз фаолиятини бошқа жамоада давом эттиради. ОАВ тарқатган хабарларга қараганда, унинг кейинг манзили «Наполи» жамоаси бўлиши кутилмоқда.
Наби Кейта
60 миллион евро эгазига ҳарид қилинган гвинеялик футболчи янги мавсумда тўлиқ асосий таркибдан тушиб қолмоқда. Жамоага келгач, Стивен Жеррарднинг 8-рақамини олган Кейтадан нафақат мухлисларнинг балки, Юрген Клоппнинг ҳам умидлари катта эди. Ўтган мавсумдан фарқли ўлароқ, «Ливерпул» Наби Кейтанинг ҳизматларига эҳтиёж сезмаяпти. Янги мавсумда атиги 204 дақиқа ҳаракат қилган ярим ҳимоячи чуқур заҳира ўриндиғида жой олишига жароҳатларнинг ҳам таъсири бор, бироқ Кейта ўз формасини тиклаб олиши учун «Ливерпул» клуби узоқ кутишига тўғри келади.
Жоау Канселу
Ушбу мавсумда жуда кўп учрашувларни ўтказиб юборган Канселу учун «Шахарликлар» 65 миллион евродан воз кечишгани ғалати. Ўтган мавсумда «Ювентус»да ўзини яхши ҳис этган қанот ҳимоячиси «Манчестер Сити»даги рақобатда мағлуб бўлмоқда. Гвардиола сўнгги ўйинларда футболчига имкон бераётган бўлсада, ўнг қанот ҳимоясида Кайл Уокер анча ишончлироқ ўйн наойиш этмоқда. Конселу АПЛнинг илк 7 та турида атиги 37 дақиқагина майдонда тўп сурди холос. Катта эҳтимол билан айнан Конселу ротация қилиш мақсадида Уокернинг дам олиши учунгина майдонга тушмоқда. Бир оз фурсат ўтгач, уни яна заҳира ўриндиғида кўрсак, ажам эмас.
Иван Ракитич
Католония клуби шарафини бир неча йиллардан бери ҳимоя қилиб келаётган Иван Ракитич ҳам янги мавсумда заҳира ўриндиғига михланиб қолди. Артур, Де Ёнг, Видал, Сержио Роберто, Бускетск сингари рақобатдош футболчилар унинг майдонга тушиш имконини камайтириб юбормоқда. Иван ушбу мавсум стартида атиги 233 дақиқагина тўп сурди. Бу футболчининг фаолияти давомидаги энг ёмон кўрсатгич саналади. Шу сабабли хорват клуб раҳбарларидан қишда уни қўйиб юборишларини илтимос қилди. Испания нашрларининг хабар беришича, Ракитичнинг кейинг жамоаси «Манчестер Юнайтед» ёки «Интер» клубларидан бири бўлади.
Месут Ўзил
Ўзил ўз фаолияти давомида кўплаб ютуқларга эришган топ даражадаги футболчи эканлиги ҳеч кимга сир эмас, бироқ ҳозирда у заҳирада ўтириш борасида ҳаммадан илгарилаб кетмоқа. Ўтган мавсумда Эмири билан келиша олмага футболчи ҳозирда деярли тўлиқ заҳира футболчисига айланди қолд. Ҳозирда «Арсенал»нинг энг қиммат футболчиси учун асосий таркибдан жой топилмаяпди. Бундан ташқари, нақд 9 та учрашувда ўйин қайдномасидан ҳам тушиб қолгани кишини ўйлантириб қўймоқда. «Тҳе Гуардин» нашри тарқатган хабарларга қараганда, немис футболчиси қишда МЛС клубларидан бирига йўл олиши кутилмоқда