Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Шахсий фикр: Мен Муҳаммад Салоҳнинг мухлисиман

Баҳо:
+1 | -

Мен «Ливерпуль» футболчиси Муҳаммад Салоҳнинг мухлисига айландим. Нега дейсизми? Бунинг сабаблари кўп.

Мисрлик футболчининг ҳаёти машаққатларга тўла. Болалиги жуда қийин кечган. У нафақат моддий, балки диний жиҳатдан ҳам тазйиқларга учраган футболчи. Аммо эътиқодини сақлаб қолди, барча машаққатларни енгиб ўтди.

Муҳаммад Салоҳ кўп мукофотлар, моддий рағбатлантиришларга эга чиқиши мумкин эди, аммо у ўзи ҳали тўкис ҳаётга эришиб улгурмаган бир пайтда рағбатлантиришдан воз кечиб, ўзига аталган пулларни қийналган одамларга улашган. Ваҳоланки, «Мана, янги кашфиёт чиқяпти, фалон натижаси туфайли фалон нарсага лойиқ кўрилди», каби жимжимадор сарлавҳалар билан ОАВ саҳифаларини тўлдириши мумкин эди. Тўлдирди ҳам. Аммо бошқача тарзда: «Салоҳ қашшоқликдан азоб чеккан қишлоқдошларига ёрдам берди».

Илгари Роналдуга мухлислик қилганим рост. Аммо ақлим таний бошлаганим, тушунчаларим кенгайгани сари португалиялик футболчига бўлган мухлислигим сусая бошлади. Чунки менда битта характер бор: агар инсоннинг хатти-ҳаракатлари, характери, ташқи кўриниши ва бошқа жиҳатлари маъқул келмаса, ҳатто ғазабимни қўзғаса, унинг қобилияти, ижоди мен учун ҳеч нарсага арзимас бўлиб қолади. Ахир қандай қилиб ҳаракатлари, ўзини тутиши, ташқи кўриниши нафратингизга сабаб бўлган инсонга мухлислик қилиш мумкин? У ҳатто майдондаги 11 та рақибини алдаб гол урган тақдирда ҳам мухлислик қилолмайман. Бу дин билан футболни аралаштириш эмас. Яъни эркак кишининг зирак тақиши яхши эмаслигини, бу уятли иш ва ҳатто иснод эканлигини билиш учун динни чуқур ўрганиш шарт эмас.

Такрор айтаман, бу менинг шахсий фикрим. «Миллионлар ўйини» ишқибозлари орасида бундай фикрлайдиганлар кам топилар, балки. Лекин нима бўлганда ҳам ҳар кимнинг ўз фикри бўлади.

Муҳаммад Салоҳга мухлислик қилишим борасида футбол томонлама ўзимни оқлашга асосим ҳам бор: у жуда яхши футбол ўйнайди. Шарҳловчи Даврон Файзиев билан бир томонлама фикримиз ўхшаш: Салоҳ энг ақлли футболчи. Тўп учун ҳадеб курашавермайди, жанжалли воқеаларга аралашавермайди, ҳакамга эътироз ҳам билдирмайди, у ҳужумчи ва ўз ишини қилади. Майдонда кўп ҳам курашга ташланавермаслиги боис у мухлислар наздида «унчалик ҳам зўр футболчи эмас» тарзида таассурот қолдирган. Лекин Салоҳ керак пайтда керак ишни қилади ва кўп ҳолларда голлари билан жамоасининг ғалабасига муносиб ҳисса қўшади.

Муҳаммад Салоҳнинг уйланганини ва қизалоғи борлигини биламиз. Аммо оиласининг суратларини камдан-кам учратамиз. Ҳатто бир сафар аёлининг ҳижобсиз суратини жойлаганида онасидан дакки эшитиб, қилмишидан пушаймон бўлганини ҳам биламиз. Муҳаммад Салоҳнинг оила, рафиқа борасидаги хатти-ҳаракатлари кўплар учун ибрат бўлгулик.

Эҳтимол, бу мақолани ўқиганингизда «Салоҳ фалон куни киндигини очиб суратга тушди», «Журналда бир қиз билан қучоқлашиб суратга тушди» ва бошқа мисрлик футболчи билиб-билмай йўл қўйган хатоларни рўкач қиларсиз. Беайб парвардигор. Салоҳга нега мухлислик қила бошлаганимни қуйидаги шахсий фикрим билан асосламоқчиман: мусулмон ва ғайридиндан бирига мухлислик қилиш керак бўлган бир пайтда ғайридинни танлай олмадим. Айтганча, кимга мухлислик қилиш — сизнинг шахсий ишингиз. Мен ҳеч кимнинг танловини қораламоқчи эмасман ва бунга ҳақим ҳам йўқ.

Низомжон ИСЛОМОВ

Манба: stadion.uz
Киритилди: 17:58, 05.11.2019.
Ўқилди: 4489 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.