Кириш Регистрация

Отабек Ғуломхўжаев: «Ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз»

Баҳо:
+ | -

Бугундан Саудия Арабистонида U-19 Осиё Чемпионати-2020 саралаш баҳслари старт олади.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси илк учрашувини Ҳиндистонга қарши ўтказади. Ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида терма жамоамиз устози Отабек Ғуломхўжаев қуйидагича фикр билдириб ўтди:

"Аввало мезбон – Саудия Арабистонига бизни илиқ кутиб олишгани учун миннатдорчилик билдираман. Биз саралаш баҳсларига деярли барча асосий ўйинчиларимизни олиб келдик. Фақатгина баъзи футболчиларимизда кичик жароҳатлар бор эканини айтиб ўтишим лозим. Аммо биз ҳар бир учрашувда бор куч ва маҳоратимизни ишга солишга ҳаракат қиламиз. Тўғри, мазкур ёш тоифасидаги қитъа чемпионати финал босқичи келаси йили Ўзбекистонда бўлиб ўтади. Бироқ бизнинг олдимизга саралаш баҳсларини ҳам муваффақиятли ўтказиш вазифаси қўйилган. Шу боисдан биз ҳар бир ўйинда фақат ғалаба қозониш ва мухлисларимизни хушнуд этиш учун майдонга чиқамиз", — деди Отабек Ғуломхўжаев.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 14:20, 06.11.2019.
Ўқилди: 3659 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [9051]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6565]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5435]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3781]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3581]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2639]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2415]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2381]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2367]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2311]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик