Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

Маурицио Сарри: "Локомотив"га қарши ўйиндан қониқмадим”

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

Туриннинг "Ювентус" клуби бош мураббийи Маурицио Сарри Москванинг "Локомотив" клубига қарши бўлиб ўтган учрашувдан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Криштиану Роналду ҳолатини хавф остига қўймаслик учун алмаштирдим. Биринчи бўлимда ундан хавотир олдим, иккинчи бўлимда эса у тезликни ошираётган пайтда ҳолати яхши эмаслигига белги берди, шу боис жароҳат олмасин деган мақсадда алмаштирдим", - деди Сарри.

"Дуглас Коста биз учун жуда муҳим футболчи, аммо унинг жисмоний ҳолати яхши эмас. Ажойиб техникаси бор, у Игуаин билан ажойиб ўйин намойиш этди. Ҳозир Коста ҳам, Арон Рэмзи ҳам тўлиқ ўйин ўтказа олмайди. Шу боис улар бир позицияда ўринларини алмаштириб ўйнашларини режалаштиргандик", - дея қўшимча қилди мураббий.

"Жамоанинг бугунги кўрсатган ўйинидан тўлиқ қониқиш ҳосил қилмадим. Рақибга бўш жой қолдиришга эътибор бера олмадик. Шу мени қониқтирмади. Эҳтимол, олдинги ўйинларга қараганда кўп ўзгариш қилганимиз учун шундай бўлгандир. Аммо, чарчаган футболчиларга дам беришга мажбур эдик", - деди Сарри.

"Бугун очиқ ўйин намойиш этдик, шу боис тўп билан қилган муомиламиз яхши чиқмади. "Локомотив" бўлса тўпни олиб қўйишда ҳам, ҳужум уюштиршда ҳам фаол бўлди. Айтишим мумкинки, нафақат “Локо”, балки бошқа жамоалар ҳам “Юве”га қарши ўйнай олишади, - деди у.

Рақиб дарвозасини ишғол этганимиздан сўнг, ўз дарвозамиздан тўп ўтказиб юбориш тез-тез учраб турмоқда.Биз ҳимояда пассив ҳаракат қиляпмиз. Ушбу камчилик устида ишлашимиз керак", - дея ўз сўзини якунлади Сарри.

Киритилди: 10:58, 07.11.2019.
Ўқилди: 1114 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.