Москванинг «Локомотив» клуби собиқ президенти Ольга Смородская «Ювентус» (1:2) клубига қарши бўлиб ўтган учрашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
- «Локомотив» кеча менга ёқди.Дуранг учун озгина омад етишмади. Барча вазифаларни яхши бажаришди: ҳужум чизиғи билан «боғлана олишди», Роналдуга имкон беришмади. «Ювентус» — жуда кучли клуб. «Локомотив»га озгина омад етишмади. Бундай ўйинлар «Локо»га илҳом бахш этади. Уларнинг ЕЧЛдаги иштирокини муваффақиятли деса бўлади. Қойил, мен сизларни табриклайман», — деди Смородская маҳаллий ОАВга берган интервьюсида.













