Россия терма жамоаси собиқ бош мураббийи Фабио Капелло «Ливерпуль» клуби бош мураббийи ЮргенКлопп ва «Манчестер Сити» клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола билан таққослади.
— Клопп, менинг фикримча сеҳрли нарсалар қиляпти. «Энфилд»да мухлисларнинг ҳис-туйғуларини акс эттирадиган ажойиб муҳит ҳосил бўлмоқда. Клопп ва мухлислар орасида алоқа ўзига хос. Гвардиола — бошқа. У жамоани театрда роль ижро этгандек ўйнатмоқда. Бу жуда яхши, — деди Капелло Sky Sports билан суҳбатда.