Туриннинг "Ювентус" клуби бош мураббийи Маурицио Сарри Криштиану Роналдунинг ҳатти-ҳаракатлари ҳақида гапириб ўтди.
"Машғулот чоғида тиззасидан жароҳат олганидан кейин у яхши формада эмасди. Шу боис уни алмаштириб юборишни лозим деб топдим. Бундан унинг жаҳли чиққанига ҳайрон бўлмадим. Бу нормал ҳолат", — деди Sky Sport Italiaга.