Кириш Регистрация
07/05 00:00 Кристал Пэлас 4-0 Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль 3-4 Лион
07/05 18:00 Пахтакор 4-3 Металлург
07/05 19:00 ОКМК 3-4 Насаф
08/05 00:00 ПСЖ 0-1 Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид - Бавария

«Сукут сақлашни фойдаси қолмади» Карпин “Ростов”даги муаммолар ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

Россиянинг «Ростов» клуби бош мураббийи Валерий Карпин жамоанинг молиявий аҳволи ёмон эканлигини очиқлади.

Аввалроқ, 50 ёшли мутахассис жамоанинг бир қанча етакчи футболчилари жамоадаги молиявий қийинчилик сабаб бошқа клубларга ўтиб кетишни режалаштираётгани ҳақида гапириб ўтганди.

— Вазият қанчалар оғир? Жуда!Умид қиламанки,  Чемпионлик пойгаси, Европа Лигаси, Россия Кубогидаги берилган саволларга жавобимни мана шу сатрлар орқали билиб олади вазиятимиз қанчалик қийин эканлигини.

—Клубнинг футболчилар олдидаги қарзи уч ойни ташкил қилмоқда. Бу биринчи марта содир бўлмаяпти. Бунга ўхшаш вазият ўтган йили ҳам бўлган экан, ҳозир ҳам такрорланмоқда. Йигитларга раҳмат, барчаси тушуниб, сабр қилиб, виждонан ишламоқда. Аммо шундай пайтлар бўладики, ҳамма нарсани чегараси бўлади. Йигитларга миннатдорчилик билдиришим керак, аммо бундай вазиятда бирор бир соврин учун кураш олиб бориш қийин.

— Кетиш вақти келганми ёки йўқми билмайман, лекин шу пайтгача жим бўлдим ва барчаси гап-сўзларни клуб ичида қолдириб юргандим. Энди маълумотлар оммага эълон қилинди — сукут сақлаб ўтиришдан фойда йўқ. Бу ҳақда гапириш керак, — деди Карпин.

Айни пайтда «Ростов» РПЛ турнир жадвалига 30 очко жамғарган ҳолда учинчи ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 15:22, 18.11.2019.
Ўқилди: 7581 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.