Россия терма жамоаси сафарда Сан-Марино (5:0) терма жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этганидан сўнг, кийиниш хонасида совға қолдириб келди.
— Стадион ходимларига ва мамлакат футбол федерациясига ажойиб ташкилотчилик учун ва илиқ кутиб олгани учун ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз!Бизнинг Сан-Марино услубидаги анъанавий рус қўғирчоқлари Сизлар учун совға! — дейилади Россия терма жамоасининг расмий Twitter саҳифасида.