Евро-2020 саралаш босқичи гуруҳ учрашувларининг сўнгги турида Голландия терма жамоаси Эстония терма жамоаси йирик ҳисобда мағлубиятга учратди. Учрашувда ярим ҳимоячи Жорджиньо Вейналдум хет-трик қайд этди.
Шу тариқа, у сўнгги олти йилда битта учрашувда учта гол киритган футболчига айланди. Голландия терма жамоасининг сўнгги хет-триги 2013 йилда қайд этилган бўлиб, Робин Ван Перси Венгрия (8:1) терма жамоаси дарвозасига учта гол киритганди.