Кириш Регистрация
12/03 01:00 Буде-Глимт 3-0 Спортинг
12/03 01:00 ПСЖ 5-2 Челси
12/03 01:00 Реал Мадрид 3-0 Манчестер Сити
12/03 19:30 ОКМК 2-2 Сўғдиёна
12/03 20:00 Динамо 1-1 Насаф
14/03 00:45 Торино - Парма
14/03 01:00 Алавес - Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия

«Тоттенхэм»да яна бир ўзгариш рўй бериши мумкин

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

Лондоннинг “Тоттенхэм” клубида ўзгаришлар давом этмоқда.

Клубнинг янги бош мураббийи Жозе Моуриньонинг сўзларига қараганда, унинг мураббийлар штабида «Лилль» клубининг икки нафар мутахассиси иш бошлади.

Sky Sports нашрининг тарқатган маълумотига қараганда, Франциянинг вице-чемпиони спорт директори Луиш Кампуш ҳам иш бошлаш арафасида турибди. Кампуш Моуриньо билан дўстона муносабатда.

55 ёшли португалиялик Кампуш 1993 йилдан 2005 йилгача ўз ватанида «Авеш», «Жил Висенте», «Виторию» (Сетубал)ва «Бейра-Мар» клубларида мураббий бўлиб ишлаган. Кейинчалик у “Реал”да скаут бўлиб ишлади. Сўнгра «Монако» клубида раҳбарлик лавозимида фаолият олиб борганидан сўнг, 2017 йилнинг ёзида «Лилль» клубида спорт директори лавозимида иш бошлади.

Ўз вақтида Кампуш ўзи ишлаган клубларига Хамес Родригес, Килиан Мбаппе, Антони Марсьяль, Фабиньо, Николя Пепе ва бир қатор машҳур футболчиларнинг трансферларида иштирок этган ва ўзи ишлаган клублар учун 600 миллион еврога яқин фойда олиб келган.

Киритилди: 13:39, 21.11.2019.
Ўқилди: 7436 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.