Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив
30/03 01:00 Лилль - Ланс
30/03 01:00 Кадис - Гранада
30/03 16:30 Наполи - Аталанта
30/03 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм
30/03 18:00 Хетафе - Севилья
30/03 19:00 Женоа - Фрозиноне
30/03 19:00 Торино - Монца
30/03 19:00 Андижон - Насаф
30/03 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна
30/03 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас
30/03 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм
30/03 20:00 Тоттенхэм - Лутон
30/03 20:00 Борнмут - Эвертон
30/03 20:00 Челси - Бёрнли
30/03 20:15 Альмерия - Осасуна
30/03 21:00 Метц - Монако
30/03 22:00 Лацио - Ювентус
30/03 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон
30/03 22:30 Валенсия - Мальорка

АПЛ. «Манчестер Сити» «Челси»ни мағлуб этди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Англия премьер-лигасининг 13-туридан ўрин олган марказий учрашув якунига етди. Гвардиола бошчилигидаги "Манчестер Сити" кетма-кет 6та ўйиндан бери ғалаба қозониб келаётган "Челси" устидан иродали ғалабага эришди.

Дастлабки 10 дақиқа ичида томонлар биттадан хавфли вазият яратишди. Аммо Кевин де Брюйне ва Виллианнинг зарбаларига бирозгина аниқлик етишмади. Учрашувнинг 16-дақиқасида эса лондонликлар бурчак зарбасидан сўнг ҳисобни очишга жуда яқин келишди. Аммо ёш Фикайо Томорининг зарбасидан кейин тўп устун ёнидан ўтиб кетди.

Учрашувнинг 22-дақиқасида эса Нголо Канте "Челси"ни олдинга олиб чиқди. Франциялик футболчи Менди билан тўп учун курашда ғолиб чиқди ва унчалик кучли бўлмаган зарба билан дарвозани ишғол қилди.

"Шаҳарликлар" эса тезда ўзларига келиб олиб, ҳисобни тенглаштиришди. Кевин де Брейненинг зарбасидан сўнг рекошетга учраган Кепа Аррисабалага қўриқлаётган дарвозага бориб тушди. Орадан кўп ўтмасдан Маҳрез индивидуал маҳорати эвазига "Сити"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Жазоирлик футболчи ўнг қанотда икки футболчидан ўтиб кетиб, жарима майдонига кирди ва зарба берди. Тўп олис бурчакка кириб кетди.

Тайм тугашига 2 дақиқа қолганида "Челси" дарвозабонининг қўпол хатосини Агуэро жазолаши мумкин эди, аммо аргентиналик футболчининг зарбасидан кейин тўсинга тегиб қайтди.

Иккинчи бўлим бошида Канте "дубл"ни расмийлаштириши мумкин эди, бироқ унинг 10 метрлардан йўллаган зарбасидан сўнг тўп рекошет орқали майдонни тарк этди.

Иккинчи таймга қўшиб берилган дақиқаларда Стерлинг учинчи тўпни "Челси" дарвозасига жойлаганди, лекин VAR кичик офсайдни аниқлади ва гол бекор қилинди.

Ушбу ғалаба туфайли "Манчестер Сити" 28 очко билан жадвалда "Челси"ни қувиб ўтиб, 3-ўринга кўтарилиб олди.

Англия чемпионати, 13-тур
Манчестер Сити – Челси 2:1 (2:1, 0:0)
Голлар: 0:1 – 21 Канте, 1:1 – 29 де Брюйне, 2:1 – 37 Маҳрез.
Манчестер Сити – Эдерсон, Жоау Канселу, Менди, Стоунз, Фернандиньо, Родри Эрнандес (Гюндоган, 52), Сильва (Фоден, 67), Стерлинг, де Брюйне, Маҳрез, Агуэро (Габриэл Жезус, 77).
Челси – Аррисабалага, Зума, Томори, Эмерсон (Жеймс, 59), Аспиликуэта, Жоржиньо (Маунт, 74), Ковачич, Пулишич, Канте, Виллиан, Абрахам (Батшуайи, 73).
Огоҳлантиришлар: Жоржиньо (61), Гюндоган (90).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 00:28, 24.11.2019.
Ўқилди: 6033 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.