Кириш Регистрация
28/04 00:00 Ман. Юнайтед 2-1 Брентфорд
28/04 00:00 Эспаньол 0-0 Леванте
28/04 19:00 Андижон 2-1 Динамо
28/04 19:00 Сўғдиёна 5-2 Сурхон
28/04 20:00 Пахтакор 2-2 Насаф
28/04 23:59 ПСЖ - Бавария
28/04 23:59 ПСЖ - Бавария
29/04 19:00 Қизилқум - Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи - Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор - Навбаҳор
29/04 23:59 Атлетико - Арсенал
29/04 23:59 Атлетико - Арсенал

Карло Анчелотти: "Барча қўрқувларимизни уйга ташлаб келдик"

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

Италиянинг "Наполи" клуби бош мураббийи Карло Анчелотти ЕЧЛ доирасида "Ливерпуль" клубига қарши бўлиб ўтадиган матбуот анжуманида иштирок этди.

"Қизиқарли давр энди бошланмоқда, гуруҳдан чиқишимиз учун иккита учрашувда ғалаба қозонишимиз керак, шу ўйинларнинг бири бугун “Ливерпуль”га қарши бўлади. Қийин бўлиши билан бир қатор қизиқарли ўйин бўлишини тахмин қиляпман. Буюк теннисчилар баҳсни биринчи матчбол билан якунланди. Биз ҳам теннисчилардек йўл тутмоқчимиз, жамоамиз бўлажак учрашувга жиддий тайёргарлик кўрди ва рақибни синчковлик билан ўрганиб чиқдик. Ички чемпионатда яхши ўйин намойиш эта олмаётганимизни тушуниб турибмиз, лекин хатоларни бартараф қилиш устида ишлаяпмиз. Қолаверса, биз ушбу мавсум олдидаги биринчи вазифамизни бажаришимиз учун маъсулият билан тайёргарлик кўряпмиз.

“Ливерпуль” клубига қарши яхши ўйин намойиш этишга ҳаракат қилиб кўрамиз. Қайтариб айтаман, бу баҳс қийин ва қизиқарли кечади. Барча қўрқувларни уйга ташлаб келдик. Биз жасорат билан ўйнашни, ирода кўрсатишни ва ғалаба қозонишни амалда исботламоқчимиз", - Анчелоттининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда УЕФА расмий сайти.

Киритилди: 09:34, 27.11.2019.
Ўқилди: 3363 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик