«Милан» ҳимоячиси Леонардо Дуарте узоқ вақтга сафдан чиқди. 23 ёшли бразилиялик футболчининг чап оёғи товон суяги синди.
Футболчи кеча муваффақиятли операция қилинди. Унинг тўлиқ соғайиши учун 3-4 ой вақт талаб этилади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатди.