Sky News нашрининг тарқатган маълумотига қараганда, Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби ўз нуфузини янада ошириш ва ўз маҳсулотларини Хитой бозорида сотиш ҳажмини ошириш мақсадида Alibaba Group Holding Ltd компанияси билан ҳамкорликни бошлади.
Шу тариқа энди Хитой компанияси “МЮ” атрибутикаларини ўзининг онлайн-видеоплатформаси саналган youku.com сайтида тақдим этади. tmall.com платформасида "Манчестер Юнайтед" клубининг расмий дўкони пайдо бўлади.