Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

ЕЧЛ. Нимчорак финал босқичи ҳақида фойдали маълумотлар

Баҳо:
+1 | -

Европа чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичи якунланиб, плей-офф босқичига чиққан 16та жамоанинг номи аниқ бўлди. Энди мусобақанинг нимчорак финал босқичига қуръа ташланади. Қуръа ҳақидаги маълумотлар билан таништириб ўтамиз.

Қачон?
Қуръа ташлаш маросими 16 декабрь, душанба куни УЕФАнинг қароргоҳи жойлашган Ньон шаҳрида бўлиб ўтади. Тадбир Тошкент вақти билан 16:00да бошланади.

Қайси жамоалар иштирок этади
Гуруҳ ғолиби сифатида плей-офф босқичига чиққан 8та жамоа "танланганлар" сифатида 1-саватчадан ўрин олишади. Иккинчи ўринни эгаллаган жамоалар эса 2-саватчага жойлаштирилади.

"Танланганлар"

"Бавария" (Германия: «B» гуруҳи)
"Барселона" (Испания: «F» гуруҳи)
"Валенсия" (Испания: «H» гуруҳи)
"Ливерпуль" (Англия, чемпион: «E» гуруҳи)
"Манчестер Сити" (Англия: «C» гуруҳи)
"Пари Сен-Жермен" (Франция: «A» гуруҳи)
"РБ Лейпциг" (Германия: «G» гуруҳи)
"Ювентус" (Италия: «D» гуруҳи)

"Танланмаганлар"

"Аталанта" (Италия, «С» гуруҳи)
"Атлетико" (Испания, «D» гуруҳи)
"Боруссия" Дортмунд (Германия: «F» гуруҳи)
"Челси" (Англия: «H» гуруҳи)
"Лион" (Франция: «G» гуруҳи)
"Наполи" (Италия: «E» гуруҳи)
"Реал" (Испания: «A» гуруҳи)
"Тоттенхэм" (Англия: «B» гуруҳи)

Қуръа тартиби

— "Танланган" жамоалар нимчорак финалнинг жавоб ўйинини ўз уйларида ўтказишади.

— Гуруҳ босқичида битта гуруҳда иштирок этган жамоалар ҳамда битта мамлакат клублари нимчорак финалда ўзаро тўқнаш келишмайди.

— Бошқа чекловлар ҳақда қуръа олдидан эълон қилиниши мумкин.

Нимчорак финал ўйинлари қачон ўтказилади
Дастлабки ўйинлар 18, 19, 25 ва 26 февраль кунлари, жавоб учрашувлари 10, 11, 17 ва 18 март кунлари ўтказилади. Барча ўйинлар Марказий Европа вақти билан 21:00да бошланади.

Чорак финал, ярим финал ва финал ўйинларига қуръа ташлаш маросими 20 март куни бўлиб ўтади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 08:08, 12.12.2019.
Ўқилди: 16411 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.