«Манчестер Сити» ҳужумчиси Габриэл Жезус Европа чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 6-тур якунлари бўйича ҳафтанинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Бразилиялик футболчи Загребнинг «Динамо»га қарши ўйинда (4:1) Жезус "хет-трик"га эришди.
Жезусдан ташқари ушбу совринга «Наполи» ҳужумчиси Аркадиуш Милик, «ПСЖ» форварди Неймар ва «Атлетико» ярим ҳимоячиси Жоау Феликс даъвогарлик қилган эди.