22-декабр санасида АПЛнинг марказий ўйинларидан бири “Тоттенҳем” майдонида бўлиб ўтишидан хабарингиз бор. Жозе бочилигидаги “шпорлар” Френк Лемпарднинг “Челси”сига қаршилик кўрсатиши лозим. Бу ўйин нафақат Лондон дербиси, мураббийларнинг икки авлоди ўртасидаги тўқнашув сифатида ҳам мухлисларда катта қизиқиш уйғотмоқда. Ушбу учрасув ҳақида португалиялик мутахассис томонидан билдирилган фикрлар билан қизиқдик
Мен Френкни ўз ҳонамга таклиф эта олмасам керак деб ўйлайман. Бизнинг стадион шундай жойлашган-ки, менинг ҳонам стадион ҳудидига кирмайди ва ўйин чоғида у ерга киришнинг иложи бўлмайди. Шу кунга қадар бирорта мураббийни ўз ҳонамга таклиф қилмаганман. Френк билан бу анъана ўзгариб қолади деб ўйламайман. Шундай бўлсада, ўйиндан олдин ва ўйиндан сўнг уни маҳкам бағримга босмоқчиман. Ўйин қандай натижа билан якунланиши ва кайфиятим қандай бўлишидан қатъий назар!
Ўйлашимча ўртамиздаги муносабатлари сира ўзгармаган. Френк футболчилик даврида мен учун қилган ишларидан минаддорман. Унга қарши тўп суриш ҳеч нарсани ўзгартимайди. Менга бу йигит доиммо манзур келган. Ҳақиқатдан ҳам у зўр йигит ва умид қиламанки якшанба куни у мағлубиятга учрайди
Айни дамда унинг жамоасида Англия футболидаги энг иқтидорли ёш футболчилар тўп сураётганидан хабарим бор. Френк ҳам улар сингари катта имконияр эгаси саналади. Шунингдек, “Челси”нинг тажрибали футболчилари ҳам етарлича топилади. Алонса, Канте, Виллиан сингари футболчиларга эътибор бериб қарасангиз, бу Англия футболидаги энг кучли футболчилар эканлигини тезда англайсиз. Ёш футболчилар ҳақида шундай дейишим мумкин. Уларнинг аксарияти терма жамоа сафида дебют қилишга ҳам муваффақ бўлишди. Барчасини инобатга олган ҳолда тан олиш лозим, бу жамоа фантастик таркибга эга. Шунинг учун ҳам уларнинг АПЛдаги ишлари яҳши кетаётганига ҳайрон бўлганим йўқ.
Тўғри, ҳозирда “Челси”да бироз пасайиш кузатилмоқда, лекин улар АПЛнинг 4-поғонасида боришмоқда. Шунинг билан биргаликда ЕЧЛда ҳам иштирокларини давом эттиришмоқда ва уларни олдида “Бавария” билан иккита ўйин кутиб турибди. Тўғри уларда пасайиш бор, лекин ҳавотирга ўрин йўқ.
Тўғри, биз кўп ғалаба қозоняпмиз. Бизда дуранг натижалар йўқ эканлиги ва рақибларимизнинг мағлубиятга учраётгани турнир жадвалида кўтарилиб олиш учун имконият яратиб бермоқда.
Eнг мушкул вазифалардан бири мусобақа жадвалида таъқиб қилиш. Мана буни ҳақиқатдан ҳам қийин деса, бўлади. Эътибор беринг, “Манчестер Сити” 4 та ўйинан бери ғалаба қозониб келмоқда, лекин “Ливерпул” маълубиятга учрамаяпти. Бир қарашда, “Сити”нинг ишлари юришмаётгандек туюлади, бироқ “Ливерпул” бир бор енгилиши билан барчаси ўзгача кўриниш олади. Бизнинг вазиятга келадиган бўлсак, рақибларимиз аниқ. Булар “Арсенал”, “Манчестер Юнайтед”, “Челси”, “Вулвурҳемптон” жамоалари бўлиб, уларга яқинлашиб олиш учун етарли очко жамғардик.
Бизнинг турнир жадвалидаги ўрнимиздан келиб чиқиб шуни айтишим мумкин-ки, биз мен кутган нуқтадан жой олдик. Гап шундаки, биз рақибларимизнинг натижаларини бошқара олмаймиз. Ғалаба қозонишимиз мусобақа жадвалида кўтарилишимизни кафолатлаб бермайди. Мен бошқа жамоаларни бошқара олмаганим сингари “Арсенал” ва “Челси”нинг мағлубиятига умид қилиб ўтира олмаян. Бизнинг қилишимиз керак бўлган иш биздан юқорироқда жойлашган “Вулвурҳемптон”ни мағлуб этиш эди ва биз бу ишни уддаладик ва мусобақа жадвалида уларни қувиб ўтишга муваффақ бўлдик. Қолган барча жабҳалар бизнинг қўлимизда эмас.